Чуқур (туркча: Çукур) – Ай Япıм томонидан суратга олинган ва режиссори Керем Çатай, ссенарий муаллифлари Гöкҳан Ҳорзум ва Дамла Серим бўлган турк драма ва жангари филми. Илк қисмлари 2017-йил 23-октабрда премера қилинган.

Чуқур
Файл:Çукур.жпг
Сериалнинг афишаси
Тури Сериал
Жанри Драма
Жангари филм
Яратувчи(лар) Синан Öзтüрк
Режиссёр Керем Çатай
Ссенарийнавис(лар) Гöкҳан Ҳорзум
Дамла Серим
Ролларда
Бастакор(лар) Тойгар Иşıклı
Қисмлар бошидаги мусиқа "Çукур Женерик"
Мамлакат Turkiya bayrogʻi Туркия
Тил туркча
Мавсумлар сони 4
Қисмлар сони 128
Ишлаб чиқариш
Жой Истанбул
Кинематография Ай Япıм
Эфирга узатилиши
Телеканал Шоw ТВ
Тасвир формати 576и (ҲДТВ), (1080и)
Трансляция даври — ҳозир
Ҳолати фасл танаффуси
Ташқи ҳаволалар
Расмий сайти

Мавзуси

Истанбулнинг Чуқур деб аталган маҳалласининг ноқонуний бошқаруви Кочовали оиласининг қўлида эди. Оила, ҳатто жиноятчиликка шу қадар яқин бўлса ҳам, ўз қоидаларига эга. Ушбу қоидалардан бири гиёҳванд моддаларни маҳалла ичида истеъмол қилиш ёки етиштириш, олиб чиқиш ва олиб киришнинг тақиқланишдир. Бу маҳаллада гиёҳвандлик билан шуғулланишмайди. Аммо янги бошқа-бошқа жиноий гуруҳлар маҳалла бошқарувини ўз қўлига олишга ҳаракат қиладилар.

Суратга олиш

Суратга олиш жараёни Истанбулнинг Фотиҳ туманида амалга оширилди[1]. Шунингдек, биринчи мавсумнинг биринчи ва иккинчи қисмларида баъзи саҳналар Франсия пойтахти Парижда, учинчи мавсумнинг баъзи саҳналари Германия пойтахти Берлинда бўлиб ўтди[2][3].

Актёрлар

Асосий роллар

Ёрдамчи роллар

  • Эмми (Кадир Çэрмик): İдриснинг болаликдан дўсти.
  • Cеласун (Кубилай Ака): Маҳалланинг ёшларидан. Кочовалиларнинг одами.
  • Медет (Мустафа Кıрантепе): Вартолунинг адами.
  • Метин (Cем Услу): Камолнинг акаси. Кочовалиларнинг адами.
  • Меке (Айтаç Уşун): Маҳалланинг ёшларидан. Кочовалиларнинг адами.
  • Караcа Коçовалı (Эcе Яşар): Селим ве Айşэънинг қизи.
  • Айşэ Йıлмаз (İрем Алтуғ): Селимнинг собиқ хотини.
  • Саадет Коçовалı (Бонcук Йıлмаз): Вартолунинг болаликдаги севгилиси ва уларнинг İдрис исмли болалари бор.
  • Дамла Коçовалı (Ҳаре Сüрел): Улуçнинг қизи. Cумали билан турмуш қурган.
  • Акıн Коçовалı (Бурак Дакак): Селим ве Айşэънинг оғли. Бошида дадаси ва амакиларига қарши бўлсада, кейинчалик улар билан бирга ҳаракат этади..
  • Неҳир (Ҳазал Субаşı): Ямаç жиндихонада учрашадиган қиз. Ямаç билан севишади ва ҳомиладор бўлади.
  • Муртаза (Ферит Кая): Паşаънинг эски шогирди.
  • Эмир Варол (Уғур Аслан): Газетачи. Çағатай Эрденетнинг ифлос ишларини ошкор қилишга ҳаракат қилади.
  • Арıк Бöке Эрденет (Барış Ардуç): Çағатайнинг укаси.

Фасл ва қисмлар

МавсумҚисмларПремера
Биринчи қисмОхирги қисм
13323-октабр 2017-йил11-июн 2018-йил
23417-сентабр 2018-йил27-май 2019-йил
32616-сентабр 2019-йил20-апрел 2020-йил
4377-сентабр 2020-йил—

Китоб

Сериалнинг ссенарий муаллифи бўлган Гöкҳан Ҳорзум 2019-йил октабр ойида „Ямаç'ıн Дöнüşü – Çукур“ деб номланган сериалнинг биринчи мавсуми ҳақида китоб нашр этди[4].

Белгиси

Чуқур белгиси <•••> филмдаги Чуқур маҳалласининг рамзи ҳисобланади. У филмдаги қаҳрамонларнинг барчасига татуировка қилиб туширилади. Филмда бу маҳалла аъзолигининг далили сифатида кўрсатилади. Маҳалла кўчалари, уйлар деворларига ҳам ушбу белгини чизиб кетиш урф бўлади. Шу томони билан бошқа сериаллардан Чуқур ажралиб туриши кўзда тутилган. Белгига қуидагича таъриф берилади: Энг устки стрелка томни билдиради. Яъни маҳалла аъзолари бир том остида бирлашишига ишора. Бирор киши ёрдам сўраб борганида бошқалар шу белги орқали унга бошпана бериши керак. Юқоридаги биринчи нуқта уй ичидаги оилани билдиради. Улар ота-она, опа-сингиллар, ака-укалар, рафиқа. Иккинчи ўртадаги нуқта маҳалла ичидаги дўстлар, қўшнилар, шериклар. Улар доим ёрдам беришади. Учинчи пастки нуқта бу Кўчавалилар. Улар Чуқурни ва ундаги одамларни ҳимоя қилишади. Пастки стрелка бу Чуқур. Рамздан келиб чиқадиган умумий мазмунга кўра, устимизда том, пастимизда Чуқур, бу орада оиламиз, дўстларимиз, яқинларимиз бор экан, бу дунёдан абадий ёқ бўлиб кетмаймиз деб таҳлил қилинади[5].

Манбалар

Ҳаволалар