Чуқурбосма (матбаада) - босма қолипнинг ҳарф босиш элементлари асосий сиртдан чуқурроқ жойлашганлиги билан текис босма ва юқори босма усулларидан фарқ қиладиган босма тури. Ҳарф босиш элементлари қанча чуқур жойлашган бўлса, нусха олишда қолипдан қоғозга шунча кўп бўёқ ўгади. Чуқурбосма усулида босилган нашрларда рангли яримтонлар сифатли чиқади. Чуқурбосмада дастурли ростлаш қурилмасидан фойдаланилади. Одатда, Чуқурбосма рангли расмлари куп журналлар, фотоалбомлар, портретлар, китобларнинг рангли вараклари ва бошқаларни босиш учун ишлатилади.