Chusovaya
Qiyofa
| Чусовая | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 592 |
| Майдони | 23 000 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
Чусовая — Россия Федерациясидаги (Челябинск, Свердловск ва Перм вилоятлари) дарё. Кама дарёсининг чап ирмоғи (Ўрта Уралдан бошланиб Кама сув омборига куйилади). Узунлиги 592 км, ҳавзасининг майдони 23 минг км². Юқори оқимида водийси кенг; ўрта оқимида тор канёнлардан, қуйи оқимида текисликдан ўтади. Кама ГЕС қурилиши муносабати билан қуйи қисмини сув босган. Ирмоқлари: ўнгдан — Межевая Утка, Койва, Усва ва чапдан — Ревда, Лисва. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 222 м³/сек. ноябр да музлаб, апрелда муздан бўшайди. Ёғоч оқизилади, кема қатнайди. Ч. бўйида Первоуралск, Чусовой шаҳарлари қурилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |