Чуст табиат ёдгорлиги — Наманган вилояти Чуст тумани Олмос массиви ҳудудида жойлашган табиат ёдгорлиги ҳисобланиб[1], унинг умумий ер майдони 8,114 га (81.14 км2; 31.33 кв ми) ни ташкил этади Мазкур ҳудуднинг жанубий қисми денгиз сатҳидан 742 метр, шимолий қисми 779 метр, шарқий қисми 764 метр, ғарбий қисми эса 774 метр баландликда жойлашган.

Чуст табиат ёдгорлиги
Координаталари: Миссинг латитуде
МамлакатOʻzbekiston Ўзбекистон
Яқинидаги шаҳарЧуст
Майдон8,114 га (81.14 км2; 31.33 кв ми)
Ўртача баландлиги760−790 м
Ташкил топган санаси1990-йил
Chust tabiat yodgorligi (Oʻzbekiston)

Ташкил этилиши

Чуст табиат ёдгорлигини ташкил этиш — Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ташаббуси билан Наманган ҳокимиятининг (шунингдек, Наманган вилояти совети ижроий комететининг) 19-август 1990-йилдаги 65/5-сонли қарорига асосан ташкил этилган. Қишлоқ хўжалик экинларини ҳимоя қилиш мақсадида энтомология қўриқхонаси ва боғ ҳудудини ташкил этиш мақсадида Чуст тумани Ленин номли колхоз (ҳозирги Олмос) ҳудудидан Чуст раён совети призидумининг 1990-йил 31-августдаги № ИИ-5/15 сон қарорида аниқланган шартлар асосида 959 га (9.59 км2; 3.70 кв ми) ер майдони ажратилган.

Ер майдони

Табиий ёдгорлик майдони умумий ҳисобда 959 га (9.59 км2; 3.70 кв ми) бўлиб, шундан 2,369 га (23.69 км2; 9.15 кв ми) сув шароиоти оғир бўлган экин ерлари, 1,021 га (10.21 км2; 3.94 кв ми) қаровсиз қолдирилиб самарасиз фойдаланилаётган боғзор, 118 га (1.18 км2; 0.46 кв ми) қисми ариқ, 298 га (2.98 км2; 1.15 кв ми) йўллар, 031 га (0.31 км2; 0.12 кв ми) қурилиш билан банд бўлган ерлар ўрни, ҳамда 4,277 га (42.77 км2; 16.51 кв ми) ҳудуд қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларни ташкил этади.

Мазкур ҳудудни ташкил этишдан мақсад энтомологик қўриқхона ташкиллаштириш ҳисобланади. Бу маскан фойдали ҳашаротлар заҳираси бўлиб хизмат қилади, уларнинг вегетация даврида кўчиши пахта, сабзавот ва полиз экинлари шунингдек, боғдаги дарахтларнинг ҳосилини ошириш ва у ердаги зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида ташкил этилган[2]. Ҳозирги кунда кўп тармоқли „Маҳмудобод“ фермер хўжалиги боғдорчилик ва сабзавот етиштириш учун мазкур ҳудуддан фойдаланиб келмоқда.

Яна қаранг

Манбалар