Chuvash tili
Чуваш тили — туркий тиллараян бири; Россия Федерациясининг Чувашистон, Татаристон, Бошкирдистон республикаларида ва уларга қўшни бир канча вилоятларда, шунингдек, Козоғистон ва Украинада тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 2 млн. кишидан ортиқроқ (ўтган асрнинг охирлари).
| Чуваш тили | |
|---|---|
| Миллий номи | Чӑваш чӗлхи |
| Мамлакатлар |
|
| Расмийлик ҳолати |
|
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 1 152 404[1] |
| Туркумланиши | |
| Туркум | Евроосиё тиллари |
| Тил оиласи | |
| Алифбоси | кирилл |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-1 | cв |
| ИСО 639-2 | чв |
| ИСО 639-3 | чв |
Чуваш тили юқори (вирял) ва қуйи (анатри) лахжаларига бўлинади. Қуйи лаҳжа адабий тилга асос бўлган. Чуваш тили ўз тараққиёти тарихида аввал скиф, славян, финугор тиллари, кейинчалик, татар ва бошқирд тиллари таъсирига учраганлиги туфайли бошқа туркий тиллардан бир қанча фонетик ва грамматик ўзига хосликларга эга. Бундай тафовутлар унлилар сони (9 та) ва талаффузида, отлардаги кўплик қўшимчасининг қўлланишида, айрим сонлар ва олмошларнинг шаклий кўринишида кузатилади. Лексикада қад. туркий, мўғул, финугор, эроний тиллардан, шунингдек, араб ва рус тилидан ўзлашган сўзлар алоҳида қатламни ташкил этади.
Чуваш тилининг дастлабки грамматикаси 1769-йилда нашр этилган. ХВИИИ асрда ва ХИХ асрнинг 1ярмида луғатлар, линий адабиётларнинг Чуваш тилидаги таржималари, фолклор намуналари чоп этилади. Эски чуваш ёзуви асосан рус графикасини қўллаган, 1871-йилда чуваш ёзувчиси ва олими И.Я. Яковлев янги чуваш ёзувини яратган. 1933-йилдан рус графикаси асосидаги янги алифбо жорий этилган.[2]
Чуваш тили (чуваш тилида аталиши — Чӑваш чӗлхи) — Чувашларнинг миллий тили, Чувашистон Республикасининг давлат тили[3]. Чуваш тили туркий тилларининг булгар гуруҳига киради.[4]. Чуваш тилида гаплашувчилар сони жаҳонда — 1,15 миллион кишига яқин (2010 йилги саноқ); 2002-йилги саноқ бўйича Россияда Чувашлар 1 миллион 637 минг кишини ташкил қилди; тахминан 55 % Чувашистонда истиқомат қилишади.
Алифбоси
| А а | Ӑ ӑ | Б б | В в | Г г | Д д | Е э | Ё ё |
| Ӗ ӗ | Ж ж | З з | И и | Й й | К к | Л л | М м |
| Н н | О о | П п | Р р | С с | Ҫ ҫ | Т т | У у |
| Ӳ ӳ | Ф ф | Х х | Ц с | Ч ч | Ш ш | Щ щ | Ъ ъ |
| Ы и | Ь | Э э | Ю ю | Я я |
Чувашча сон номлари
- 1 — перре
- 2 — икке
- 3 — виш
- 4 — таватцҳеа
- 5 — пиллек
- 6 — ултта
- 7 — шичче
- 8 — саккар
- 9 — таҳҳар
- 10 — вунна
- 11 — вунпер
- 12 — вуникке
- 13 — вунвишше
- 14 — вунтаватта
- 15 — вунпиллек
- 16 — вунултта
- 17 — вуншичче
- 18 — вунсаккар
- 19 — вунтаҳҳар
- 20 — ширем
- 30 — ватар
- 40 — ҳереҳ
- 50 — алла
- 60 — утмал
- 70 — шитмел
- 80 — сакарвунна
- 90 — таҳарвунна
- 100 — шер
- 1000 — пин
Адабиёт
- Баскаков А. Н., Введение в изучение тюркских язиков, 2изд., М., 1969.
Манбалар
- ↑ Перепис-2010
- ↑ "Чуваш тили" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Конституция Чувашской Республики. Статя 8
- ↑ Чувашский язик (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-08-08 санасида архивланган), статя в Чувашской энсиклопедии.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |