Cicuta douglasii
Cиcута доугласии — Апиаcеаэ оиласига кирувчи вакили бўлиб, ер шарининг ғарбий сув ва ботқоқликларида ўсадиган, жуда заҳарли кўп йиллик ўсимликдир .
| Cиcута доугласии | |
|---|---|
| Илмий таснифи | |
| Олам: | Плантаэ |
| Бўлим | Трачеопҳйтес |
| Катта авлод: | Ангиоспермс |
| Кичик авлод: | Эудиcоц |
| Синф: | Астеридс |
| Кичик синф: | Апиалес |
| Оила: | Апиаcеаэ |
| Туркум: | Cиcута |
| Тур: | C. доугласии
|
| Биологик номи | |
| Cиcута доугласии | |
Тавсифи

Ўсимликнинг илдизлари қалин ва туберли бўлиб, асосий илдизида кўплаб майда илдизмевалари бўлиб, турли шароитларда шароитда омон қолиш имконини яратишга ёрдам беради. Пояси 0.5-2 метр атрофида бўлиб, бинафша рангли доғлар билан қопланган бўлади. Ички илдизи ва илдиз ости ўсимлик танаси озиқланиши учун фойдали бўлган горизонтал ёриқларга эга[1]. Барглари муқобил ва мураккаб пиннатли тузилган. Барг варақалари узунлиги 3-10 сантиметр ва кенглиги 1-2 сантиметр бўлиб, четлари қиррали шаклга эга[1]. Унинг тўпгуллари узунлиги 11-13 сантиметрга яқин бўлиб, мураккаб соябон типида тузилган[1], кўп майда, оқ гулли, ҳар бирида иккитадан уруғи бор. Уруғлар баҳорда униб чиқади ва гуллар июн ойининг охири ва июл ойининг бошларида пишиб этилади. Уруғларнинг тарқалиши шамол, сув, машиналар, кийим-кечак ва ташилган тупроқ орқали амалга оширилади[2]. Уруғлардан янги ўсимликларни ўстиришдан ташқари, илдиз поялари кузда базал меристемадан янги ўсимликларни ҳам ишлаб чиқиши мумкин. Улар кейинги баҳорда ажралиб чиққанда, улардан янги ўсимлик ҳосил қилиш мумкин.
Тарқалиши ва яшаш жойи
Сув чўмиччаси Британия Колумбиясида[3] энг кўп тарқалган ва Шимолий Америкада маҳаллий ўсимлик ҳисобланади[4]. Бу ўсимликлар асосан Рокки тоғлари этагидан Тинч океани қирғоғигача бўлган ҳудудларда ўсади, Аляскадан Калифорниягача чўзилган ерларда турли хилдаги турлари аниқланган. Сувга бўлган талаб бу ўсимликнинг очиқ яйловларда яшашини маълум даражада чеклайди. У нам жойларда, масалан, ботқоқларда, сой бўйларида, сой ёқаларида, ариқларда, ўтлоқларда ва нам яйловларда ўсади[2].
Токсиклиги
Ғарбий сув замбилининг бошқа турлардан асосий фарқловчи хусусияти унинг токсиклигидир. Мазкур ўсимлик сикутоксин ишлаб чиқариладиган токсини бўлиб, у Шимолий Америкадаги энг заҳарли ўсимликлар қаторига киради[5]. Сикутоксин — сарғиш суюқлик бўлиб, илдизларда кенг тарқалган. Бу тўйинмаган спирт ҳайвонларнинг марказий асаб тизимига катта таъсир кўрсатади. Сикутоксин билан заҳарланишнинг дастлабки белгилари орасида кўп сўлак оқиши, оғизда кўпик пайдо бўлиши, асабийлашиш ва диққатни жамлолмаслик белгилари киради. Бу аломатлар титроқ, мушаклар кучсизлиги, тутилиш ва нафас олиш этишмовчилигига олиб келиши мумкин. Ғарбий сув ўсимлигининг яшил қисмларини: пояси, баргини одам тана вазнининг тахминан 0,1 % га тенг миқдорда истеъмол қилиш ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин[6]. Одамлар учун ўта хавфли бўлишидан ташқари, бу ўсимлик ҳайвонларга жуда катта таъсир кўрсатади. Қўйлар учун 0,2-0,5 %, қорамоллар учун 0,1 %, отлар учун 0,5 % ва чўчқалар учун 0,3 % миқдордаги суюқлик ҳар бир кг тана вазни ҳисобига ўлимга олиб келиши мумкин. Ўлим токсинни истеъмол қилгандан кейин ўн беш дақиқа ичида содир бўлиши мумкин. Бу баҳорда пайдо бўладиган биринчи ўсимликлардан бири бўлиб, жуда ёқимли ҳидга эга. Бу хусусиятлар, нам жойларда ўсиши билан бирга, ўсимликни ўтлоқ ҳайвонлар учун жуда жозибали кўриниши мумкин, аммо ҳалокатли таъсир кўрсаади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Спелленберг, Ричард. Натионал Аудубон Соcиэтй Фиэлд Гуиде то Нортҳ Америcан Wилдфлоwерс: Wестерн Регион, рев, Кнопф [1979], 2001 — 337-бет. ИСБН 978-0-375-40233-3.
- ↑ 2,0 2,1 Wеэдс БC. „Wатер ҳемлоcк, Cиcута доугласии“ (2005-йил 13-июл). 2002-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Wеэдс БC (2005-07-13). „Wатер ҳемлоcк, Cиcута доугласии“. Арчивед фром тҳе оригинал он 2002-07-30.
- ↑ Блоcк, Н. (н.д.). (2005-07-13). „Cиcута доугласии (ДC.) Cоулт. & Росе“.
- ↑ "Поисонинг дуэ то wатер ҳемлоcк". Cлин Тохиcол 47 (4): 270–8. Април 2009. дои:10.1080/15563650902904332. ПМИД 19514873. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_cлиниcал-тохиcологй_април-май-2009_47_4/паге/270.
- ↑ Министрй оф агриcултуре, фоод & фишериэс. „Wестерн wатер ҳемлоcк“ (2005-йил 13-июл). 2005-йил 29-августда асл нусхадан архивланган.