Cиндерелла ИИ: Дреамс Cоме Труэ 2002-йилда диреcт-то-видео турида чиқарилган фентези-комедия жанридаги анимацион филмдир. 1950-йилда ишланган Cиндерелла анимацион филмининг сиквели. Филмда бош қаҳрамонларга Женнифер Ҳале, Русси Тайлор, Cорей Буртон ва Роб Паулсен овоз берган.

Cиндерелла ИИ:
Дреамс Cоме Труэ
Файл:Cиндерелла2дреамсмп.жпг
ДВД муқоваси
Режиссёр(лар) Жоҳн Кафка
Продюсер(лар) Марй Тҳорне
Марй Алиcе Друмм
Ссенарий
муаллиф(лар)и
  • Жилл Э. Блотевогел
  • Том Рогерс
  • Жуле Селбо
Ролларда
Бастакор(лар) Мичаэл Тавера
Монтажёр(лар) Жулиэ Анн Лау
Студия
Дистрибютор Wалт Дисней Ҳоме Энтертаинмент
Премера
санаси
Давомийлик 73 дақиқа
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Бюджет $5 миллион

Сюжети

Кириш

Қироллик саройида Cиндерелла'нинг дўстлари — Гус ва Жақ исмли икки сичқон сарой хоналарининг бирига борадилар. У ерда Пари-момо бошқа сичқонларга Cиндерелла ҳақидаги эртакни сўзлаб бераётган бўлади. Аммо Гус ва Жақ хонага етиб борганларида, Пари-момо эртакни айтиб тугатади. Бундан хафа бўлган Гус ва Жақ бошқа сичқон ошналари билан биргаликда уч бўлимдан иборай Cиндерелла ҳақида янги китоб ёзишга аҳд қилишади.

Биринчи бўлим

Биринчи бўлимда Cиндерелла ва шаҳзода Чарминг асал ойидан қайтадилар ва Cиндерелла ўзининг сичқон дўстлари ва ити Бруно билан учрашади. Маълум вақт ўтиб, Cиндерелла қирол ва шаҳзода Чарминг йўқлигида саройда ўтадиган зиёфатларни ташкиллаштиришга мас’ул этиб тайинланади. Бироқ, Cиндерелла анъанага риоя қилмай, бўлажак зиёфатни ўзига хос тарзда ташкил этишга қарор қилади. Зиёват давомида қирол дастлаб Cиндерелла'нинг ўзгаришларидан ҳайратда қолгандек туюлса-да, зиёфатдан жуда мамнун бўлади.

Иккинчи бўлим

Иккинчи бўлимда Жақ биринчи филмда бўлгани каби, саройда Cиндереллаъга ёрдамлашиш учун жуссасини жуда кичик деб ҳисоблайди. Пари-момо уни хоҳишига кўра „Сир Ҳугҳ“ исмли одамга айлантиради. Ярмаркада фил билан содир бўлган тартибсизликдан сўнг, у яна сичқонга айланиб, филни тўхтатади. Бу воқеа унга ўзидан хурсанд бўлишни ўргатади.

Учинчи бўлим

Охирги бўлимда Cиндерелланинг ўгай опаларидан бири Анастасиа Латҳйн исмли новвойни севиб қолади, унинг онаси леди Тремаине ва синглиси Дризелла эса буни ижобий қабул қилишмайди. Cиндерелла леди Тремаине Анастасиаъга новвойни севиб қолгани учун дакки бераётганини гувоҳи бўлиб қолиб, унга ёрдам беришга қарор қилади. Шундай қииб, у Анастасиаъга баллга тайёргарлик кўришига кўмак беради. Кейинчалик баллда Анастасиа Cиндереллаъга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдиради. Бу пайтда Луcифер сарой мушуги Пом Пом билан учрашиб қолиб, уни севиб қолади.

Ниҳоя

Сичқонлар китобни ёзиб тугатишади. Cиндерелла ушбу китобни бошқа сичқонлар ёнида ўқишни бошлаганда, филм тугайди.

Овоз берганлар

Манбалар

  1. ↑ „Cиндерелла Ии: Дреамс Cоме Труэ (2002)“. 12-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-май 2020-йил.

Ҳаволалар