City of Manchester Stadium
Cитй оф Манчестер Стадиум, ҳомийлик келишуви сабабли баъзида Этиҳад Стадиум — Англиянинг Манчестер шаҳридаги ўйингоҳ. Манчестер Cитйнинг уй стадиони. Англия Премер-лигасидаги тўртинчи ва Буюк Британиядаги саккизинчи йирик стадион.
| Этиҳад Стадиум | |
|---|---|
|
| |
| Жойи |
Манчестер, |
| Қачон қурилган | 2002-йил |
| Қачон очилган | 2002-йил 25-июл |
| Эгаси | Манчестер шаҳар кенгаши |
| Юзаси | ўт (Дессо ГрассМастер) |
| Иншоот нархи | £112 млн |
| Меъмор |
Аруп Гроуп КСС Десигн Гроуп Популоус |
| Ҳажми | 55.097 |
| Майдон ўлчами | 105м × 68м |
| Майдон эгалари | |
| Манчестер Cитй | |
Стадионнинг тамал тоши 1999-йил декабр ойида бош вазир Антҳонй Блаир томонидан қўйилган бўлиб, қурилиш ишлари 2000-йил январ ойида бошланган. Футбол стадиони сифатида 2003-йил 10-августда очилган.
„Манчестер Сити“ стадион номини ўзгартириш ҳуқуқи билан бирглаикда 250 йиллик ижара шартномасини имзолаган. 2011-йилнинг июл ойида клуб бош ҳомийси, Бирлашган Араб Амирликларининг Этиҳад Аирwайс авиакомпанияси билан 10 йиллик шартнома имзолагани доирасида стадион номини Этиҳад деб ўзгартирди.
2014-йил январ ойида реконструксия бошланди, шундан сўнг стадион 55 000 томошабинни сиғдира бошлади[1]. Реконструксиядан сўнг, стадион регби бўйича 2015-йилги Жаҳон кубоги ўйинлари ўтказиладиган ареналардан бири айланди. Келажакда дарвоза ортида қўшимча яруслар қуриш режалаштирилган. Реконструксиянинг иккинчи босқичидан сўнг стадионнинг умумий сиғими 62.170 кишини ташкил қилиши режалаштирилмоқда[2]. Томошабинлар ташрифи бўйича рекорд 2015-йилнинг 26-декабрида ўтказилган “Сандерленд”га қарши ўйинда ўрнатилган эди - ўшанда трибунада 54.523 томошабин ўтирган эди.
Стадион структураси

Трибуналар
Аксарият стадионлар сингари, Этиҳад трибуналари ҳам дастлаб уфқ томонлари номлари билан аталган эди. „Манчестер Сити“ аренага кўчиб келгандан сўнг вазият ўзгарди. Клуб мухлислари трибуналар номида жамоа афсоналари ва уларнинг эски стадиони - Мейн Роуд хотирасини абадийлаштиришга қарор қилишди. Бу ташаббусни клуб раҳбарияти, хўжайинлари ҳам қўллаб-қувватлади. Натижада, 2004-йилги овоз бериш натижаларига кўра трибуналар қуйидаги номларга эга бўлишди:
- Ғарбий трибунага Манчестер Ситининг собиқ футболчиси Cолин Беллнинг номи берилган;
- Шимолийси Фамилй Станд деб аталди - бу оилавий трибуна ҳисобланган;
- Шарқий қисми мухлисларга мўлжалланган ва Киппах деб аталади, бу ном Мейн Роуддаги шунга ўхшаш трибунадан олинган.
- Жанубий - Соутҳ Станд - меҳмон жамоа мухлислари учун бўлган.
Қуёш нури майсазорга иложи борича яхшироқ етиб бориши учун стадион томининг бир қисми шаффоф ҳолга келтирилган. Стадион 218 та ёруғлик чироқлари билан ёритилади.
Транспорти
«Этиҳад» стадиони Манчестернинг деярли марказида жойлашган. Пиккадилли (шаҳар вокзали)дан футбол аренасигача пиёда 40 дақиқада бориш мумкин (3.5 км), аммо кўпчилик мухлислар метродан фойдаланишни афзал кўришади. Бу эса 2 баробар камроқ вақт талаб этади.
Асосий воқеалар
2002-йилда стадион Ҳамдўстлик ўйинларига мезбонлик қилган.
2004-йил 1-июн куни ўйингоҳда Англия ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
2005-йилда Англия аёллар ўртасидаги Европа чемпионатига мезбонлик қилди. Стадион гуруҳ босқичининг битта Англия – Финландия ўйинига мезбонлик қилди.
2006-йил 4-октабрда Манчестер шаҳри 2007/2008-йилги УЭФА кубоги финалига мезбонлик қилиши эълон қилинди. 2008-йилнинг 14-май куни стадионда УЭФА кубоги турнири тарихидаги 50-финал бўлиб ўтди. Унда Россиянинг «Зенит» ва Шотландиянинг «Рейнжерс» клублари учрашди. „Зенит“ ўз тарихида биринчи марта чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.
2015-йилнинг ёзида стадион битта трибунага кенгайтирилиб, салкам 8.000 ўриндиқ қўшилди.
2015-йилда стадионда регби бўйича Жаҳон кубоги ўйинлари бўлиб ўтди.
Манбалар
- ↑ „Манчестер Cитй то эхпанд агаин анд маке тҳе Этиҳад тҳе сеcонд биггест Премиэр Леагуэ гроунд“. МИРРОР (20-июл 2016-йил). Қаралди: 24-май 2022-йил.
- ↑ „Манчестер Cитй аск фанс абоут а потентиал сафе-стандинг сеcтион ин ан эхпандед Этиҳад Стадиум“. талкСПОРТ (10-апрел 2019-йил). Қаралди: 24-май 2022-йил.