Cлауде — АҚШнинг Антҳропиc компанияси томонидан ишлаб чиқилган йирик тил моделлари туркумидир. Cлауде 2023-йил март ойида сунъий интеллектга асосланган чатбот сифатида тақдим этилган. Шунингдек, у сунъий интеллект ёрдамидаги дастурий таъминот ишлаб чиқишда ҳам қўлланади.

Cлауде
Ишлаб чиқувчиАнтҳропиc
Чиқарилган санамарт 2023 (3 йил аввал) (2023-03)
Сўнгги версияси
  • Cлауде Соннет 5
    • 30-июн, 2026-йил (4 ой аввал) (2026-06-30)
  • Cлауде Фабле 5
    • 9-июн, 2026-йил (4 ой аввал) (2026-06-09)
  • Cлауде Опус 4.8
    • 28-май, 2026-йил (5 ой аввал) (2026-05-28)
  • Cлауде Ҳаику 4.5
    • 15-октябр, 2025-йил (12 ой аввал) (2025-10-15)
ПлатформаБулутли ҳисоблаш платформалари
Жанр
ЛицензияМулкий дастурий таъминот

Cлауде модели Антҳропиc томонидан ишлаб чиқилган „конституциявий сунъий интеллект“ усули асосида ўқитилган. Ушбу ёндашув сунъий интеллектнинг ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларга мувофиқлигини яхшилашга қаратилган. Cлауде 3 авлодидан бошлаб ҳар бир янги авлод одатда имкониятлари ортиб борувчи уч хил моделда тақдим этилади: „Ҳаику“, „Соннет“ ва „Опус“. 2026-йилда эса „Cлауде Мйтҳос“ номли қўшимча модел чекланган сондаги компаниялар учун тақдим этилган.

2026-йилда Антҳропиc компанияси Cлаудедан оммавий ички кузатув ҳамда тўлиқ автоном қурол тизимларида фойдаланишни тақиқловчи шартнома бандларини олиб ташлашдан бош тортгач, АҚШ федерал идоралари Cлаудедан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтата бошлади[1][2]. Шундан сўнг АҚШ Мудофаа вазирлиги компанияни „таъминот занжири учун хавф“ деб баҳолаб, АҚШнинг барча хусусий ҳарбий пудратчилари, етказиб берувчилари ва ҳамкорларига Антҳропиc билан ҳамкорлик қилишни тақиқлади. Бироқ 2026-йил 26-март куни федерал судя Мудофаа вазирлигининг ушбу қарори ижросини вақтинча тўхтатиш ҳақида ажрим чиқарди[3].

Манбалар

  1. ↑ „Трумп ҳас ордеред говернмент агенcиэс то стоп усинг Антҳропиc АИ тоолс“ (эн-ГБ). ББC (2026-йил 28-феврал). Қаралди: 2026-йил 28-феврал.
  2. ↑ Голд, Ашлей „Тҳесе федерал агенcиэс май ҳаве а Cлауде проблем ноw“ (эн). Ахиос (2026-йил 27-феврал). Қаралди: 2026-йил 28-феврал.
  3. ↑ Жоҳн Руwитч.. „Жудге темпорарилй блоcкс Трумп администратион'с Антҳропиc бан“. НПР (2026-йил 26-март). Қаралди: 2026-йил 31-май.