Claude Debussy
Ачилле-Cлауде Дебуссй (талаффузи: Ашил-Клод Дебюсси; 1862.22.8, Сен-Жермен-ан-Ле, Париж яқинида — 1918.25.3, Париж) — франсуз композитори, пианиночи, дирижёр. Мусиқий импрессионизм асосчиси. Париж консерваториясида таълим олиб (1872—84) юрган пайтларида Рим мукофотига сазовор бўлган. 1885—86 й.лари Римда, 1887 й.дан Парижда яшаган. Пианиночи ва дирижёр сифатида бир нечта мамлакатларда консерт берган. Импрессионизм ва Шарқ мусиқаси таъсирида шаклланган услуби мусиқий-тасвирий воситаларнинг ёрқинлиги ва нафислиги, гармония ва чолғулаштириш усуллари янгилиги, куйлари нозик ва гўзаллиги билан ажралиб туради. "Пеллеас ва Мелизанда" (М. Ме-терлинк драмаси асосида, 1902) операси, "Ўйинлар" (1912), "Камма" (1912), "Ўйинчоқлар қутиси" (1913) балетлари, симфоник оркестр учун "Фавннинг тушдан кейинги дам олишига прелюдия" (С. Малларме асари асосида, 1894), "Ноктюрнлар" туркуми (1899), "Денгиз" (1905), "Иберия" сюитаси (1908), кантаталар, 50 дан зиёд романслар, қатор чолғу (шу жумладан, фортепиано учун мукамммал туркум) асарлар муаллифи.
| Cлауде Дебуссй |
|---|
Манбалар
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |