Claudio Monteverdi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Cлаудио Гиованни Антонио Монтеверди (талаффузи: Клаудио Жованни Антонио Монтеверди; тахминан 1567.15.5, Кремона — 1643.29.11, Венеция) — италян композитори. Опера жанрининг илк классик намуналарини яратган, биринчи оммавий опера театри (1637, Венеция) ташкилотчиларидан. Мантуя ва Венеция шаҳарларида хонанда, созанда, капелла бошлиғи сифатида хизмат қилган. Франсия ва бошқа Европа мамлакатларида ижодий сафарларда бўлган. Асосан, полифония услубида вокал ва хор асарларини ижод қилиб, мадригал жанри устаси сифатида шуҳрат қозонган. 1587—1638-йилларда нашр эттирган мадригалларининг 8 та тўпламида янги, "ҳаяжонли" мусиқийдраматик услубни яратган. Унда нуткдош оҳангларнинг ифодавийлиги, арияларнинг куйчанлиги, ансамбл шаклларининг ривожланганлиги, оркестр жўрлигининг бойлиги ўзаро қоришиб кетган. "Орфей" (1607), "Поппеягатож кийгизиш" (1642) опералари машҳур[1].
| Cлаудио Монтеверди |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |