Clinton Davisson

Cлинтон Дависсон (талаффузи: Клинтон Девиссон) (1881.22.10, Блумингтон — 1958-йил, 2-январ, Шарлоцвилл)— америкалик физик, АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси. Чикаго (1908) ва Принстон (1911) университетларини тугатган. Илмий ишлари термоэлектрон ва термоион эмиссия, термоэлектрон микроскоп, иссиқлик нурланиш, кристаллар физикаси, Борнинг атом назариясига бағишланган. Америкалик физик Л.Жермер (1896— 1971) билан ҳамкорликда ва Ж.П.Томсондан мустақил равишда никел монокристаллида электронлар дифраксияси ҳодисасини очган (Д. ва Жермер тажрибаси, 1927) ва Л.де Бройлвинт материянинг тўлқин хусусияти тўғрисидаги гипотезасини амадда тасдиқлаган. Нобел мукофоти лауреати (Ж. П. Томсон билан ҳамкорлиқда, 1937)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |