Коди Матҳèс Гакпо (1999-йил 7-майда туғилган) — голландиялик профессионал футболчи, Англия Премер-лигаси клуби Ливерпоол ва Голландия терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси.

Коди Гакпо
Гакпо Ливерпоол таркибида (2025-йил)
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Cодй Матҳèс Гакпо[1]
Таваллуд санаси 1999-йил 7-май (1999-05-07) (27 ёш)[2]
Таваллуд жойи Эиндҳовен, Нидерландия
Бўйи 1.93 м[2]
Амплуаси Ҳужумкор ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ливерпоол
Рақами 18
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2007—2019 ПСВ
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016—2019 Жонг ПСВ 26 (17)
2018—2023 ПСВ 106 (36)
2023— Ливерпоол 127 (32)
Миллий терма жамоа
2016—2017 Нидерландия У18 3 (0)
2018 Нидерландия У19 3 (0)
2018 Нидерландия У20 5 (4)
2019—2021 Нидерландия У21 13 (7)
2021— Нидерландия 54 (24)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 24-май учун)

ПСВ академиясининг тарбияланувчиси Гакпо 2018-йил феврал ойида клубдаги биринчи дебютини ўтказди. 2021-22-йилги мавсумда у барча мусобақаларда 21 ўйинда майдонга тушиб, 47 гол урганидан сўнг Голландиянинг энг яхши футболчиси мукофотига сазовор бўлди.

Гакпо Голландиянинг 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган терма жамоаси таркибида ҳам тўп сурди. У ўзининг халқаро дебютини 2021-йил июн ойида Евро 2020 турнирида ўтказган.

Клублардаги фаолияти

ПСВ

Дастлабки фаолияти

Гакпо Эйндховенда, Стратум туманида туғилиб ўсган[3]. Унинг отаси Тогода туғилган. Отаси ганалик, онаси эса голландиялик ҳисобланади[4][5][6]. 2007-йилда у ПСВ ёшлар академиясига кўчиб ўтди[4]. 2016-17-йилги мавсумда у биринчи марта Жонг ПСВ захира жамоаси таркибига кирди, лекин асосан У19 жамоасида ўйнади. Гакпо 2016-йилнинг 4-ноябрида, Ҳелмонд Спорт клубига қарши ўйинда Жонг ПСВ сафидаги Ээрсте Дивизионида ўзининг профессионал дебютини амалга оширди[7]. Мавсумнинг қолган қисмида, у Жонг ПСВ сафида атиги бир ўйинда майдонга тушди. Кейинги мавсумда У19 Эредивизиясида 13та лига ўйинида етти гол ва бешта голли узатма қайд этди, натижада у йил охирида ниҳоят захира ўйинчисига айланди. 2017-йил 19-январда, Гакпо Иккинчи даражали Ээрсте Дивизиясидаги иккинчи учрашувида, Де Граафшапга қарши сафарда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, дубл қайд этди ва жамоасининг учинчи голига ассистентлик қилди[8]. Жонг ПСВ таркибида у 2017-18-йилги мавсумда 12 та лига ўйинида еттита гол уришга муваффақ бўлди[9].

Биринчи жамоаси

Гакпо 2018-йилнинг 25-февралида „Фееноорд“ устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда ПСВ сафидаги илк дебютини ўтказди[10]. 2018-19-йилги мавсумда Гакпо ўз кўрсаткичларини янада яхшилашга муваффақ бўлди. Буни жамоа бош мураббийи Марк ван Боммел ҳам таъкидлади. Бироқ, дастлаб у захира ўйинчиси бўлиб қолди[11]. Унинг жамоаси 2018-йил 3-декабр куни Го Аҳеад Эаглес жамоасига қарши ўйинда ўз уйида 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди, у эса профессионал фаолиятидаги илк хет-трикини қайд этди[12]. 21-декабр куни „Алмере Сити“ клубига қарши ўйинда гол ва голли узатмани амалга оширгач[13], атиги бир кундан кейин Эредивизияда дебют қилди. АЗ клубига қарши ўз уйида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда у сўнгги дақиқаларда Стивен Бергвейн ўрнига майдонга туширилди[14]. У йил охирига қадар Жонг ПСВ таркибида ўнта лига ўйинида тўққизта гол урди ва кейинчалик асосий жамоанинг доимий аъзосига айланди. 2019-йил 3-февралда, у биринчи лигадаги голини иккинчи ўйинида „Фортуна Ситтард“ клубига қарши ўйинда (5:0) киритди ва яна бир голга ассистентлик қилди[15]. Мавсум охирига қадар у 14 та ўйинда майдонга тушди, аммо бошқа гол ура олмади.

2019-20-йилги мавсумда у Эредивизияда ўзининг барқарорлигини кўрсатди ва лиганинг 25 ўйинида етти гол ва шунча голли узатма қайд этди[16].

2020-йил 13-сентабр куни, Эредивизианинг 2020-21-мавсумининг биринчи ўйинида Гакпо ПСВ сафидаги илк дублини киритиб, „Гронинген“ устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабага ҳисса қўшди[17]. У 24-сентабр куни УЭФА Европа лигаси саралашида НŠ Мура жамоасига қарши ўйинда (5:1) яна бир дубл қайд этиб, ПСВга плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритишда ёрдам берди[18]. „Русенборг“га қарши ўйинда (2:0) ҳам ҳисобига гол ёзиб қўйди[19]. У мавсумда 29 ўйин ўтказиб, 11 голга муаллифлик қилди[20].

Гакпо КНВБ кубоги-2022 финалида „Аякс“ устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ПСВ учун ғалаба голини киритди[21]. 2022-йил 31-августда у Волендам устидан 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда ўзининг илк хет-трикига эришди[22].

2022-йилги ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед", „Лидс Юнайтед“ ва „Саутгемптон“ клублари қизиқиш билдираётганига қарамай, Гакпо 2022/23-йилги мавсумни ПСВ сафида ўтказишга қарор қилди[23].

Халқаро ўйинлар

Гакпо 2017-йилда Голландиянинг 18 ёшгача бўлган терма жамоаси сафида тўп сурмоқда.

Гакпо Голландия, Гана, Того терма жамоалари таркибида халқаро миқёсда тўп суриш ҳуқуқига эга[24][25]. У Нидерландия терма жамоасида 18[26], 19[27] ва 21[28] ёшгача бўлган таркибда майдонда ҳаракат қилган[29].

Гакпо Голландиянинг УЭФА Евро 2020 турнири учун таркибига чақирилди ва гуруҳ босқичининг учинчи ўйинида, Шимолий Македонияга қарши ўйинда, Френки де Ёнгнинг ўрнига захирадан майдонга тушди[30]. Шу тариқа, у 1980-йилда Мартиэн Врейсендан кейин Европа чемпионатида дебют қилган биринчи голландиялик футболчига айланди[31].

Ўйин услуби

Одатда чап қанотда ўйнайдиган Гакпо кўпинча марказий ҳужум позициясига тезлик билан босим уюштиради ва ўзининг дриблинг маҳоратидан фойдаланиб, ҳимоячиларни анчагина қийин аҳволга солиб қўяди[32].

Фаолиятидаги статистикаси

Клуб

2022-йилнинг 12-ноябригача бўлган ўйинлар[2]
Клуб сафидаги ўйинлар, голлар, мавсумлар ва мусобақалар
Жамоалар Мавсумлар Лига КНВБ Кубоги Европа Бошқа Умумий
Дивизён Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Жонг ПСВ 2016-17 Ээрсте Дивисиэ 2 0 — — — 2 0
2017-18 Ээрсте Дивисиэ 13 7 — — — 13 7
2018-19 Ээрсте Дивисиэ 11 10 — — — 11 10
Умумий 26 17 — — — 26 17
ПСВ 2017-18 Эредивисиэ 1 0 0 0 0 0 — 1 0
2018-19 Эредивисиэ 16 1 2 1 1[изоҳ 1] 0 0 0 19 2
2019-20 Эредивисиэ 25 7 2 0 11[изоҳ 2] 1 1[изоҳ 3] 0 39 8
2020-21 Эредивисиэ 23 7 1 0 5[изоҳ 4] 4 — 29 11
2021-22 Эредивисиэ 27 12 4 2 15[а] 7 1[изоҳ 3] 0 47 21
2022-23 Эредивисиэ 14 9 0 0 9[б] 3 1[изоҳ 3] 1 24 13
Умумий 106 36 9 3 41 15 3 1 159 55
Умумий статистика 132 53 9 3 41 15 3 1 185 72
  1. ↑ Аппеаранcе(с) ин УЭФА Чампионс Леагуэ
  2. ↑ Тwо аппеаранcес ин УЭФА Чампионс Леагуэ, нине аппеаранcес анд оне гоал ин УЭФА Эуропа Леагуэ
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Аппеаранcе ин Жоҳан Cруйфф Шиэлд
  4. ↑ Аппеаранcес ин УЭФА Эуропа Леагуэ

Терма жамоа

2022-йилнинг 29-ноябригача бўлган ўйинлар[33]
Терма жамоа сафидаги ўйинлар ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Нидерландия 2021 4 1
2022 8 5
Жами 12 6
'
Гакпонинг Нидерландия терма жамоаси сафидаги ўйин ва голлари
Коди Гакпо томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
№ Сана Жой Ўйин Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2021-йил 4-сентябр Пҳилипс Стадион, Эйндховен, Нидерландия 3  Черногория 4-0 4-0 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
2 2022-йил 14-июн Де Куип, Роттердам, Нидерландия 7  Уэлс 2-0 3-2 2022-23 УЭФА Миллатлар лигаси А
3 2022-йил 22-сентябр Стадион Народоwй, Варшава, Полша 8  Полша 1-0 2-0 2022-23 УЭФА Миллатлар лигаси А
4 2022-йил 21-ноябр Ал Тҳумама Стадиум, Доҳа, Қатар 10  Сенегал 1-0 2-0 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати
5 2022-йил 25-ноябр Халифа халқаро стадиони, Доҳа, Қатар 11  Эквадор 1-0 1-1 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати
6 2022-йил 29-ноябр Ал Байт стадиони, Ал-Хор, Қатар 12  Қатар 1-0 2-0 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати

Ютуқлари

ПСВ

  • Эредивизион : 2017-18[34]
  • КНВБ кубоги : 2021-22 
  • Ёхан Кройфф қалқони : 2021[35], 2022[36]

Шахсий

  • Голландияда йилнинг энг яхши футболчиси: 2021-22[37]
  • Эредивизияда ойнинг энг яхши футболчиси: 2022-йил сентабр[38], 2022-йил октабр[39]

Изоҳлар

  1. ↑ Сих аппеаранcес анд тwо гоалс ин УЭФА Чампионс Леагуэ, фоур аппеаранcес анд тwо гоалс ин УЭФА Эуропа Леагуэ, фиве аппеаранcес анд тҳреэ гоалс ин УЭФА Эуропа Cонференcе Леагуэ
  2. ↑ Фоур аппеаранcес ин УЭФА Чампионс Леагуэ, фиве аппеаранcес анд тҳреэ гоалс ин УЭФА Эуропа Леагуэ

Манбалар

  1. ↑ „Сқуад Лист: ФИФА Wорлд Cуп Қатар 2022: Нетҳерландс (НЕД)“. ФИФА (2022-йил 22-ноябр). Қаралди: 2022-йил 22-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „C. Гакпо: Суммарй“. Соccерwай. Перформ Гроуп. Қаралди: 2022-йил 22-ноябр.
  3. ↑ Боэринга, Реон. „Cодй Гакпо: ван Стратум наар де спотлигҳц“ (нл). Воэтбал Интернатионал (2019-йил 9-октябр).
  4. ↑ 4,0 4,1 Элфринк, Рик. „Cодй Гакпо леэфт де дроом ван бижна элке Эиндҳовенсе жонген“ (нл). Эиндҳовенс Дагблад (2019-йил 1-июн).
  5. ↑ „Гҳана cоач ревеалс талкс wитҳ Дутч плаерс“. Фоотбалл Оранже (2019-йил 17-октябр).
  6. ↑ „ЭХCЛУСИВЕ: Гҳанаиан сенсатион Cодй Гакпо эхтендс cонтраcт wитҳ Дутч гианц ПСВ Эиндҳовен - Киcкгҳ.cом“. киcкгҳ.cом (2019-йил 12-сентябр). 2019-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-ноябр.
  7. ↑ „Гаме Репорт“. WорлдФоотбалл.нет (2016-йил 4-ноябр).
  8. ↑ „Гакпо безоргт Жонг ПСВ дриэпунтер“ (нл). псв.нл (2018-йил 19-январ).
  9. ↑ „Cодй Гакпо » Cлуб матчес“. wорлдфоотбалл.нет. Қаралди: 2021-йил 17-август.
  10. ↑ „Геборен Эиндҳовенаар Cодй Гакпо маакт оффиcиëле дебуут ин ээрсте элфтал“. псв.суппортерс.нл (2018-йил 25-феврал). Қаралди: 2022-йил 9-август.
  11. ↑ „Cодй Гакпо » Cлуб матчес“. wорлдфоотбалл.нет. Қаралди: 2021-йил 17-август.
  12. ↑ Элфринк, Рик. „Жонг ПСВ маакт мет грооце Гакпо счроот ван де аспиратиэс ван Го Аҳеад Эаглес“ (нл). Эиндҳовенс Дагблад (2018-йил 3-декабр).
  13. ↑ Велтҳовен, Флориан ван. „Гакпо эн Пироэ зижн ниэуwе гроэибрилжантжес ван ПСВ: 'Ҳоофдмачт ҳален ис реалистисчер геwорден'“ (нл). Омроэп Брабант (2018-йил 21-декабр).
  14. ↑ „Дутч Эредивисиэ“. Скй Спорц. Қаралди: 2021-йил 17-август.
  15. ↑ Беэк, Йвонне ван. „Аанвоэрдер Де Жонг троц оп ҳондердсте доэлпунт: 'Фантастисч ин вижф сеизоэнен ПСВ'“ (нл). Эиндҳовенс Дагблад (2019-йил 3-феврал).
  16. ↑ „Cодй Гакпо » Cлуб матчес“. wорлдфоотбалл.нет. Қаралди: 2021-йил 17-август.
  17. ↑ Элфринк, Рик. „ПСВ пакт белангрижке уитзеге ин Гронинген, мет данк аан Cодй Гакпо“ (нл). Брабанц Дагблад (2020-йил 13-сентябр).
  18. ↑ „ПСВ cруисе то а 5-1 wин овер НС Мура“. ПСВ (2020-йил 24-сентябр). 2023-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-ноябр.
  19. ↑ „Росенборг БК - ПСВ“ (нл). ПСВ (2014-йил 26-август).
  20. ↑ „Cодй Гакпо » Cлуб матчес“. wорлдфоотбалл.нет. Қаралди: 2021-йил 17-август.
  21. ↑ „ПСВ ВС. АЖАХ 2 - 1“. соccерwай.cом. Қаралди: 2022-йил 29-май.
  22. ↑ „Гакпо старс ас ПСВ ҳит севен паст Волендам“. Фоотбалл Оранже (2022-йил 31-август).
  23. ↑ Броwн, Дан. „ПСВ стар Cодй Гакпо адмиц ҳе эхпеcтед то жоин Манчестер Унитед тҳис суммер“. Манчестер Эвенинг Неwс (2022-йил 2-сентябр). Қаралди: 2022-йил 22-сентябр.
  24. ↑ „Нетҳерландс cоач эес Гҳанаиан ёунгстер Гакпо“. даилймаилгҳ.cом (2019-йил 14-август). 2022-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  25. ↑ „Гҳанаиан стрикер Cодй Гакпо делигҳтед то сигн неw лонг-терм деал wитҳ ПСВ Эиндҳовен“. гҳанаwеб.cом (2020-йил 29-декабр). Қаралди: 2022-йил 9-август.
  26. ↑ „Cодй Гакпо Жеугд маннен ондер 18“. онсоранже.нл. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  27. ↑ „Cодй Гакпо Жеугд маннен ондер 19“. онсоранже.нл. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  28. ↑ „Cодй Гакпо Жеугд маннен белофтенелфтал“. онсоранже.нл. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  29. ↑ „Cодй Гакпо Жонг Оранже“. онсоранже.нл. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  30. ↑ „Франк де Боэр маакт ЭК-селеcтиэ бекенд“ (нл). ОнсОранже.нл. Роял Дутч Фоотбалл Ассоcиатион (2021-йил 26-май). Қаралди: 2021-йил 26-май.
  31. ↑ „Гакпо счрижфт ҳисториэ мет Оранже-дебуут“ (нл). Воэтбал Интернатионал (2021-йил 21-июн).
  32. ↑ Боэринга, Реон. „Cодй Гакпо: ван Стратум наар де спотлигҳц“ (нл). Воэтбал Интернатионал (2019-йил 9-октябр).
  33. ↑ „Cодй Гакпо“. Натионал Фоотбалл Теамс. Бенжамин Страcк-Зиммерманн. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  34. ↑ „ПСВ КАМПИОЭН“ (нл). ЁуТубе. Фох Спорц.
  35. ↑ „Супер Cуп“. Соccерwай. Қаралди: 2021-йил 10-август.
  36. ↑ „Ажах - ПСВ“. ПСВ.нл (2022-йил 30-июл). 2022-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-июл.
  37. ↑ „Cодй Гакпо воэтбаллер ван ҳет жаар: ’Ҳеэл троц’“ (нл). Де Телеграаф (2022-йил 17-май).
  38. ↑ „Cодй Гакпо намед ас Эредивисиэ Плаер Оф Тҳе Монтҳ фор Септембер“. Эредивисиэ (2022-йил 30-сентябр). Қаралди: 2022-йил 9-ноябр.
  39. ↑ „Cодй Гакпо ис тҳе Эредивисиэ Плаер оф тҳе Монтҳ фор тҳе сеcонд монтҳ руннинг“. Эредивисиэ (2022-йил 4-ноябр). Қаралди: 2022-йил 9-ноябр.

Ҳаволалар