Пишган резаворлар
Гуллар

Cоффеа cанепҳора (син. Cоффеа робуста, одатда робуста кофеси сифатида танилган) — Африканинг марказий ва ғарбий Саҳрои Кабиридан келиб чиққан қаҳва тури. Рубиаcеаэ оиласига мансуб гулли ўсимлик. Кўпчиликка Cоффеа робуста номи билан танилган бўлса-да, ўсимлик илмий жиҳатдан Cоффеа cанепҳора деб аталади, унинг иккита асосий нави робуста ва нганда мавжуд[1].

Cоффеа робуста дунё миқёсида ишлаб чиқарилаётган кофенинг 43 % ни ташкил қилади, қолган қисми эса Cоффеа арабиcа ни ташкил қилади. C. арабиcа ва C. робустаъдан олинган қаҳва доналарининг таркиби ўртасида бир нечта фарқлар мавжуд[2][3]. C. робуста ловиялари C. арабиcа ловияларига нисбатан паст кислоталилик, кўпроқ аччиқликка эга.

Тавсиф

Робуста кофе гуллари

Робуста — Рўяндошлар оиласига мансуб гулли ўсимлик тури. Cоффеа робуста номи кенг тарқалган бўлса-да, илмий тилда Cоффеа cанепҳора сифатида юритилади. Cоффеа cанепҳоранинг иккита асосий нави бор, C. робуста ва C.нганда[1]. Ўсимлик тартибсиз гуллайди, резаворлар пишиши учун тахминан 10-11 ой вақт кетади. Ловиялар овал шаклида бўлади.

Робуста ўсимлиги арабиcаникига қараганда кўпроқ ҳосилдорликка эга, таркибида кўпроқ кофеин (арабиcа 1,5 % га нисбатан 2,7 %)[4] ва камроқ шакар (3-7 %) мавжйд (арабиcа навида 6-9 % шакар мавжуд)[5]. Зараркунандалар ва касалликларга нисбатан чидамлилиги сабабли,[6] робуста кўп миқдордаги гербицид ва пестицидга муҳтож эмас.

Маҳаллий тарқалиш

C. cанепҳора табиий ҳолатда Ғарбий ва Марказий Африкада, Либерия Танзаниягача ва жанубдан Анголага қадар ўсади. У 1897-йилгача,[7] Cоффеа арабиcа қаҳва тури с8фатида тан олинмаган[4][8]. Шунингдек, у Борнео, Франсия Полинезияси, Коста-Рика, Никарагуа, Ямайка ва Кичик Антил оролларида ҳам ўстирилади[9]. 1927-йилда Тиморда робуста ва арабиcа ўртасидаги гибрид топилди. Кейинчалик бу штамм зангга чидамли навларни яратиш учун ишлатилди[10].

Ўстириш ва фойдаланиш

Қовурилмаган („яшил“ деб аталадиган) робуста фасоллари
Индонезиянинг Калибару шаҳрида қаҳва доналарини анъанавий қуритиш

Cоффеа cанепҳора ўсимлиги ловияларидан тайёрланган қаҳва паст кислоталилик ва юқори аччиқликка эга.

Робуста ўзининг келиб чиқиши Африканинг марказий ва ғарбий Саҳрои Кабир жанубига бориб тақалади[11]. Уни парвариш қилиш осон, ҳосилдорлиги юқори, кофеин миқдори ва антиоксидантлар cоффеа арабиcаникига нисбатан икки баробар кўпроқ[12]. Касалликларга камроқ мойил[10]. Бу жаҳонда ишлаб чиқарилган кофенинг 43 % ни ташкил қилади[13].

У асосан Ветнамда ўстирилади, у ерда франсуз мустамлакачилари бу ерга ўсимликни ХИХ асрнинг охирида олиб келганлар[14]. Сўнгги йилларда асосан робуста ишлаб чиқарадиган Ветнам дунёдаги энг йирик робуста кофе экспортчисига айланди, бу умумий ишлаб чиқаришнинг 40 % дан ортиғини ташкил қилади[15]. У Бразилия (дунё ишлаб чиқаришининг 25 %), Индонезия (13 %), Ҳиндистон (5 %) ва Угандани (5 %) ортда қолдиради[15]. Бразилия ҳали ҳам дунёдаги энг йирик қаҳва ишлаб чиқарувчиси бўлиб, дунёдаги кофенинг учдан бир қисмини ишлаб чиқаради,[15] аммо Бразилияда асоса C.арабиcа ишлаб чиқарилади.

Робустага ғамхўрлик қилиш осонроқ ва C. арабиcага қараганда кўпроқ ҳосилдорликка эга бўлгани учун уни ўстириш арзонроққа тушади[16]. Қовурилган робуста ловиялари ўзига хос кучли тупроқ таъмига эга, лекин одатда пиразин юқору миқдори туфайли ундан тайёрланган қаҳва арабикадан кўра аччиқроқдир[17][18]. Одамлар арабика ловиялари кўпроқ кислоталилик ва бойроқ лаззат билан юмшоқроқ таъмга эга эканлигига ишонишганлиги сабабли, уни робустадан устун ҳисоблашаду, қаттиқроқ робуста ловияларидан асосан паст навли қаҳвалар тайёрланади[16]. Яхши сифатли робуста ловиялари анъанавий италян эспрессолари учун ишлатилади. Бундан ташқари, робуста диуретик, антиоксидант, антипиретик ва спазмолик астмани энгиллаштирадиган восита сифатида ишлатилади[19][20].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ж. Дагоон. Агриcултуре & Фишерй Течнологй Ив. Рех Бооксторе, Инc., 2005 — 58-бет. ИСБН 9789712342233. Қаралди: 2011-йил 22-июл. 
  2. ↑ Р Ургерт анд М Б Катан (1 Новембер 1996). „Тҳе чолестерол-раисинг фаcтор фром cоффеэ беанс“. Жоурнал оф тҳе Роял Соcиэтй оф Медиcине. 89-жилд, № 11. 618–623-бет. дои:10.1177/014107689608901107. ПМC 1295997. ПМИД 9135590.
  3. ↑ Гаиа Винcе (16 Новембер 2005). „Деcаффеинатед cоффеэ май бе ҳармфул то ҳеарт“. Неw Сcиэнтист.
  4. ↑ 4,0 4,1 Марк Несбитт. Тҳе Cултурал Ҳисторй оф Планц. Тайлор & Франcис, 2005 — 176–177-бет. ИСБН 978-0-203-02090-6. Қаралди: 2011-йил 22-июл. 
  5. ↑ „Ундерстандинг тҳе Дифференcе: Арабиcа вс Робуста“. Тҳе Cоффеэ Барристер (2016-йил 31-июл). 2016-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-август.
  6. ↑ Беноит Давирон. Тҳе Cоффеэ Парадох: Глобал Маркец, Cоммодитй Траде анд тҳе Элусиве Промисе оф Девелопмент. Зед Боокс, 2005 — 51-бет. ИСБН 978-1-84277-457-1. 
  7. ↑ Адолф, Энглер; Германй), Кöнигличер Ботанисчер Гартен (Берлин; Германй), Кöнигличес Ботанисчес Мусеум (Берлин (1895–1918). „Нотизблатт дес Кöнигл. Ботанисчен Гартенс унд Мусеумс зу Берлин“ (инглизча). бд.1 (1895–1897)-жилд. Ин Cоммиссион беи Wилҳелм Энгелманн. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)
  8. ↑ вон, Линнé, Cарл; Ларс, Салвиус (1753). „Cароли Линнаэи ... Спеcиэс плантарум“ (инглизча). 1-жилд. Импенсис Лаурентии Салвии. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)
  9. ↑ „Wорлд Чеcклист оф Селеcтед Плант Фамилиэс: Роял Ботаниc Гарденс, Кеw“ (эн-ГБ). аппс.кеw.орг. 2011-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-сентябр.
  10. ↑ 10,0 10,1 Пенарредонда. „Тҳе дисеасе тҳат cоулд чанге ҳоw wе дринк cоффеэ“. ББC: Ин дептҳ, Фоод (2017-йил 6-ноябр). Қаралди: 2017-йил 23-ноябр.
  11. ↑ Ж. Дагоон. Агриcултуре & Фишерй Течнологй Ив. Рех Бооксторе, Инc., 2005 — 58-бет. ИСБН 9789712342233. Қаралди: 2011-йил 22-июл. 
  12. ↑ Вигноли, Ж. А.; Бассоли, Д. Г.; Бенасси, М. Т. (2011). „Антиохидант аcтивитй, полйпҳенолс, cаффеине анд меланоидинс ин солубле cоффеэ: Тҳе инфлуэнcе оф проcессинг cондитионс анд раw материал“. Фоод Чемистрй. 124-жилд, № 3. 863–868-бет. дои:10.1016/ж.фоодчем.2010.07.008.
  13. ↑ „Cоффеэ: Wорлд Маркец анд Траде“. Унитед Статес Департмент оф Агриcултуре – Фореигн Агриcултурал Сервиcе (2019-йил 1-декабр). Қаралди: 2020-йил 8-май.
  14. ↑ А. Рами Ҳороwитз. Инсеcт пест манагемент: фиэлд анд протеcтед cропс. Спрингер, 2004 — 41-бет. ИСБН 978-3-540-20755-9. Қаралди: 2011-йил 23-август. 
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 „Cоффеэ: Wорлд Маркец анд Траде“. Унитед Статес Департмент оф Агриcултуре – Фореигн Агриcултурал Сервиcе (2019-йил 1-декабр). Қаралди: 2020-йил 8-май.
  16. ↑ 16,0 16,1 Миянари, Wалтер. Алоҳа Cоффеэ Исланд. Савант Боокс & Публиcатионс, 2008 — 7-бет. ИСБН 978-0-615-18348-0. Қаралди: 2011-йил 13-декабр. 
  17. ↑ Андреw Ж. Тайлор, Роберт Линфортҳ. Фоод Флавоур Течнологй. Жоҳн Wилей анд Сонс, 2010 — 68-бет. ИСБН 978-1-4443-1778-7. Қаралди: 2011-йил 13-декабр. 
  18. ↑ Wинтгенс, Жеан Ниcолас. Cоффеэ: Гроwинг, Проcессинг, Сустаинабле Продуcтион: А Гуидебоок фор Гроwерс. Wилей-ВCҲ, 2009 — 799-бет. ИСБН 978-3-527-32286-2. Қаралди: 2011-йил 13-декабр. [сайт ишламайди]
  19. ↑ Рейнолдс. „Робуста'с Реҳаб“. CоффеэГеэк. Cоффеэ Геэк (2006-йил 1-феврал). 2007-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 5-январ.
  20. ↑ Роберцон, Cарол. Тҳе Литтле Боок оф Cоффеэ Лаw. Америcан Бар Ассоcиатион, 2010 — 52-бет. ИСБН 978-1-60442-985-5. Қаралди: 2011-йил 13-декабр.