Cолумбиа университети — АҚШнинг етакчи университетларидан бири. 1754-йил Ню-Ёркда Кинге коллежи (Қироллик коллежи) негизида ташкил этилган. 1912-йил университет мақомини ва ҳозирги номини олган. Сиёсий фанлар, фалсафа, математика, табиий фанлар, тиббиёт, ҳуқуқ, техника, амалий фанлар, меъморлик, кутубхона иши, санъат ва бошқа соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Университетда 18 мингдан ортиқ талаба таълим олади. 30 дан ортиқ кутубхонаси бор[1].

Асос солинган санаси 1754-йил

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил