Cонcорде (талаффузи: Конкорд) ўрта масофали, тўрт моторли, тор корпусли ва суперсоник (товушдан тез учувчи) йўловчи самолётидир. Унинг максимал тезлиги 2.04 Ма (1 354 метр/соат) ни ташкил қилиб, бу тезлик товуш тезлигидан икки баробар ортиқдир. 92 тадан 128 тагача йўловчига мўлжалланган. 1969-йилда илк синов парвозини амалга оширган Cонcорде 1976-йилда тижорий парвозини амалга оширди ва 27 йил давомида йўловчи ташиди. Бу тайёра тижорий мақсадлар учун фойдаланилган жаҳондаги икки суперсоник самолётдан биридир; улардан иккинчиси Совет Иттифоқи томонидан ишлаб чиқарилган Туполев Ту-144 самолёти бўлиб, бу самолёт 1970-йилларнинг охирларида йўловчи ташиган.[2][3]

Cонcорде
British Airways Concorde 1986-yilda
Бритиш Аирwайс Cонcорде 1986-йилда
Суперсоник авиалайнер
Ишлаб чиқарувчи Бритиш Аирcрафт Cорпоратион (кейинчалик, Бритиш Аэроспаcе ва БАЭ Сйстемс)
Суд Авиатион (кейинчалик, Аéроспатиале ва Аирбус)
Миллий келиб чиқиши Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Fransiya bayrogʻi Франсия
Биринчи парвоз 2-март 1969-йил
Хизматга кириш 21-январ 1976-йил (тижорат мақсадида)
Хизматдан чиқиш 24-октабр 2003-йил[1]
Фойдаланувчилар Аир Франcе
Бритиш Аирwайс
Бранифф Интернатионал Аирwайс
Сингапоре Аирлинес
Ишлаб чиқариш йиллари 1965–1979

Cонcорде Франсиянинг Суд Авиатион (кейинчалик, Аéроспатиале) ва Бирлашган Қиролликнинг Бритиш Аирcрафт Cорпоратион ширкатлари ўртасидаги келишув асосида лойиҳа ўлароқ яратилди ва ишлаб чиқарилди. Бу икки ширкат ҳамкорликда ушбу самолётдан 20 дона тайёрлашди. Аир Франcе ва Бритиш Аирwайс ширкатлари Cонcордени сотиб олган ҳамда уни парвозини амалга оширган ягона авиакомпаниялар бўлди. Самолётдан асосан унинг тезлиги ва ҳашаматли хизмати учун юқори нарх тўлашга қодир бўлган бой йўловчилар фойдаланишган. 1997-йили Неw Ёркдан Лондонга бўлган икки томонлама чипта нархи $7 995 (2020-йилда $12 900 га эквивалент) ни ташкил этган бўлиб, бу нарх ушбу йўналиш бўйича режалаштирилган энг арзон парвоздан 30 баробар қимматдир.[4]

Cонcорде Аирбус музейида (Тоулоусе, Франсия)

Тайёрланган 20 дона самолётдан[5] 18 таси яхши ҳолатда қолган.

Регистрация Ливерй Жойлашув
Г-АХДН Бритиш Аирwайс Cамбридге, Англия
Г-ББДГ Бритиш Аирwайс Суррей, Англия
Г-БОАА Бритиш Аирwайс Нортҳ Берwиcк, Шотландия
Г-БОАБ Бритиш Аирwайс Ҳеатҳроw, Англия
Г-БОАC Бритиш Аирwайс Манчестер, Англия
Г-БОАД Бритиш Аирwайс Неw Ёрк, АҚШ
Г-БОАЭ Бритиш Аирwайс Чарноcкс, Барбадос
Г-БОАФ Бритиш Аирwайс Филтон, Англия
Г-БОАГ Бритиш Аирwайс Сеаттле, АҚШ
Г-БССТ Бритиш Аирcрафт Cорпоратион Еовилтон, Англия
Ф-БТСД Аир Франcе Ле Боургет, Франсия
Ф-БВФА Аир Франcе Дуллес, Виргиниа, АҚШ
Ф-БВФБ Аир Франcе Синшеим, Германия
Ф-БВФC Аир Франcе Благнаc, Франсия
Ф-БВФФ Аир Франcе Роиссй-эн-Франcе, Франсия
Ф-WТСА Аир Франcе Атҳис-Монс, Франсия
Ф-WТСБ Аир Франcе Благнаc, Франсия

Библиография

Манбалар

  1. ↑ Лаwлесс, Жилл „Финал Cонcорде флигҳт ландс ат Ҳеатҳроw“. Тҳе Wашингтон Пост (26-октабр 2003-йил). 13-май 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-август 2017-йил.
  2. ↑ Гордон анд Ригмант 2005
  3. ↑ Мелик-Карамов [Мелик-Карамов], Виталй [Виталий] „Лифе анд Деатҳ оф тҳе Ту-144, [Жизнь и смерть самолёта Ту-144“]. Фламе [Огонёк] (2000-йил 1-январ). 15-ноябр 2000-йилда асл нусхадан архивланган. (Wайбаcк Мачине сайтида 2000-11-15 санасида архивланган)
  4. ↑ Неw Десигн Cонcепц фор Ҳигҳ Спеэд Аир Транспорт (Wайбаcк Мачине сайтида 2-сентабр 2019-йил санасида архивланган) эдитед бй Ҳ. Собиэcзкй (1997)
  5. ↑ Тоwей 2007, с. 359.

Ҳаволалар