Corazon Aquino
Акино (Аяшпо) Корасон (1933.25.1, Тарлак вилояти) — Филиппин тарихида биринчи аёл-президент (1986—92). Обрўли Кохуангко оиласидан. Мамлакатда Ф. Маркоснинг авторитар тузумига қарши курашган Б. Акинонинг беваси. 1986-йил февралда Маниладаги оммавий намойишлар натижасида Ф. Маркос диктатураси тугатилгач, ҳокимият тепасига келган. 1987-йил ҳозир ҳам амалда бўлган демократик конституция қабул қилинган. Акино ҳокимиятни бошқарган дастлабки даврда "диктатура қурбони ва демократия халоскори" сифатида жуда машҳур бўлган. Иқтисодиётни модернизациялашга ҳаракат қилган. Қашшоқлик ва коррупсияга қарши курашган. Ҳукмрон доиралар орасидаги ички зиддиятлар ва мухолифатнинг фаоллашуви натижасида Акино сиёсати самарасиз бўлган. Бироқ Акино ҳокимиятни конституцияда белгилаб қўйилган муддат тугагунча идора этиб ҳокимиятни янги президентга демократик асосда топширишга эришган[1].
Манбалар
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |