Cormac McCarthy

Cормаc МcCартҳй(тўлиқ исми Чарлес Жосепҳ МcCартҳй) – америкалик ёзувчи. Ёзувчи ўн иккита роман, иккита песа, бешта ссенарий ва учта қисқа ҳикоялар муаллифидир. МcCартҳй Американинг энг буюк ёзувчиларидан бири сифатида ҳам танилган[1].
Ҳаёти ва ижоди
Чарлес Жосепҳ МcCартҳй 1933-йиллинг 20-июлида Род-Айленднинг Провиденс шаҳрида туғилган. Унинг онасининг исми Гладйс Чристина МcГраил[2], отасининг исми эса Чарлес Жосепҳ МcCартҳй эди. Улар оилада олти фарзанд бўлган[3]. МcCартҳй Марй’с Парочиал мактаби ва Ноксвилл ўрта мактабида таҳсил олади.1951-йилда эса Теннесси университетида санъат йўналишида ўқишни бошлайди. Профессор ундан ХВИИИ-аср иншолар тўпламини дарсликка қўшиш учун уни қайта тиклашни сўраганидан сўнг МcCартҳй ёзишга қизиқиб қолади[4].1953-йилда у коллежни тарк этиб,АҚШ ҳаво кучларига қўшилади.1957-йилда эса яна коллежга қайтиб келади ва у ерда инглиз тилини ўрганади ва талабаларнинг „Тҳе Пҳоэних“ адабий журналида „Wаке фор Сусан“ ва „А Дроwнинг Инcидент“ номли иккита ҳикоясини нашр этади.1959–1960-йилларда Инграм-Меррилл мукофотини қўлга киритади.1965-йилда МcCартҳйнинг биринчи романи „Тҳе Орчард Кеэпер“ нашр қилинади.1966-йилда биринчи романи учун Уилям Фолкнер жамғармаси мукофотига сазовор бўлади. Кейинчалик 1974-йилда ПБС ходими Ричард Пеарcе МcCартҳй билан боғланиб, ундан „Висионс“ телесериали эпизоди учун ссенарий ёзишни сўрайди. Орадан икки йил ўтиб, 1976-йилда ссенарийни ёзиб тугатади ва „Тҳе Гарденер’с Сон“ деб номланган эпизод 1977-йилнинг 6-январида намойиш этилади. Шунингдек бу телесериал хориждаги кўплаб кинофестивалларда намойиш этилади. Эпизод 1977-йилда иккита Приметиме Эммй мукофотига номзод бўлади. Cормаc МcCартҳй 2023-йилнинг 13-июн куни Санта-Федаги уйида 89 ёшида вафот этади[5].
Асарлари

- Тҳе Орчард Кеэпер(1965)
- Оутер Дарк (1968)
- Чилд оф Год (1973)
- Суттреэ (1979)
- Блоод Меридиан ор Тҳе Эвенинг Реднесс ин тҳе Wест(1985)
- Алл тҳе Преттй Ҳорсес (1992)
- Тҳе Cроссинг (1994)
- Cитиэс оф тҳе Плаин (1998)
- Но Cоунтрй фор Олд Мен (2005)
- Тҳе Роад (2006)
- Тҳе Пассенгер (2022)
- Стелла Марис (2022)
Мукофотлари
- Пулитзер Призе фор Фиcтион(2007)
- МаcАртҳур Феллоwшип(1981)
- Натионал Боок Аwард фор Фиcтион(1992)
- Гуггенҳеим Феллоwшип фор Cреативе Арц, УС & Cанада(1969)
- Натионал Боок Cритиcс Cирcле Аwард фор Фиcтион(1992)
- Тäҳтиваэлтажа Аwард(2009)
- Жамес Таит Блаcк Мемориал Призе – Фиcтион(2006)
- Қуилл Аwард фор Генерал фиcтион(2007)
Манбалар
- ↑ „Cормаc МcCартҳй wас тҳе греатест аутҳор“. Қаралди: 20-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Онаси ҳақида малумотлар“. Қаралди: 20-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Оиласи ҳақида“.
- ↑ „Cормаc МcCартҳй“.
- ↑ „C.МcCартҳй о'лими ҳақида“. Қаралди: 20-сентабр 2023-йил.