Cоунтер-Стрике: Глобал Оффенсиве (CС: ГО) — бу ҲидденПатҳ Энтертаинмент ва Валве Cорпоратион томонидан ишлаб чиқилган онлайн, отишма ўйин. CС:ГО — Cоунтер-Стрике сериясидаги тўртинчи ўйин ҳисобланади. У 2012-йил август ойида чиққан. 2018-йил 6-декабрдан Стеам платформасида бепул. 6-декабрга қадар CС сотиб олганлар: автоматик равишда приме-статус ва ЛоялтйБадге эсдалик нишонини („Садоқат учун медал“) қўлга киритдилар.[1] Ўйин моҳияти икки жамоа: террорчилар ва контр-террорчилар ўртасидаги қарама-қаршиликлардан иборат. Террорчилар ва контр-террорчиларнинг мақсади — душман жамоасини енгиш. Бу дегани барча рақибларни йўқ қилиш ёки харитага боғлиқ вазифани бажариш (бомбани портлатиш/зарарсизлантириш, гаровга олинганларни ушлаб туриш/қутқариш) дегани.[2]

О'йин Жараёни

CС: ГО да битта ўйин: маълум раундлар сонидан иборат. Ўйин бошида ўйинчига ўйин ичи пуллари берилади, бу пулга у қурол ва анжомлар сотиб олиши мумкин. Қанчалик самаралироқ ўйин олиб борсангиз, кейинги босқичнинг бошида шунча кўп пул оласиз. Ёмон ният билан қилинган ҳаракатлар (масалан, дўстона одамларга қарата ўт очиш) жарима билан жазоланади. Бутун ўйинда энг кўп раундда енгган жамоа ғалаба қозонади.[3]

Глобал Оффенсиведа 8 турдаги қурол мавжуд: совуқ, пистолетлар, милтиқ, автоматлар, пистолет-пулемётлар, штурм винтовкалари, снайпер винтовкалари, пулемётлар, гранаталар.[4] Патронлар алоҳида сотиб олинмайди. Тўлиқ ўқ-дори заҳираси сотиб олинган қурол билан бирга берилади. Бундан ташқари, асосий арсенал билан бирга сиз қўшимча равишда Зеусх27 электрошокерини сотиб олишингиз мумкин.

Ўйинда бир нечта режимлар мавжуд: Cомпетитиве, Cасуал, Деатҳматч, Армс Раcе, Демолитион, Wингман, Флйинг Сcоуцман, Дангер Зоне ва Wеапонс Cоурсе. Янги бошлаганлар учун махсус ўқув харитаси мавжуд.

Дангер Зоне — бу роял режими бўлиб, 18 та ўйинчи бутунлай янги харитага тушишади. Ҳар бири пичоқ ва планшет билан ўйин бошлаб, қурол, ўқ-дори, керакли анжомлар ва пул қидириши керак. Ўйинчилар якка ўзи ёки дуэтда ўйнашлари мумкин.[5][6]

Киберспорт

Профессионал CС: ГО турнирлари: иккита категорияга бўлинади: оддий (учинчи томон ташкилотлар томонидан ўтказилади) ва „Мейджорлар“/"Мажорлар". „Мажорлар“ — бу ВалвеCорпоратион ўзи томонидан тузилган ёки ҳеч бўлмаганда ҳомийлик қилинганлар. Улар энг нуфузли ҳисобланади. Масалан, СтарЛаддер Мажор 2019 мукофот жамғармаси 1 000 000 $ ини ташкил этди. Бошқа — Бласт Премиэр 2020 лигасида эса бу кўрсаткич 4 миллион 250 минг $ га етди.[7]

Ўзбекистонлик энг машҳур профессионал CС: ГО ўйинчиси: „САНЖИ“ лақабли Санжар Кулиэв. САНЖИ ҳозир Россиянинг „Виртус.про“ эСпорц клубида ўйнамоқда.[8] У фаолияти давомида 209 минг доллардан кўпроқ пул ишлаган.[9]

Манбалар

Ҳаволалар