Covent Garden

„КОВЕНТ-ГАРДЕН“ (инглизча: Cовент Гарден), „Қирол опера театри К.-Г.“ – Лондондаги опера ва балет театри, Англия опера санъатининг энг йирик маркази.
Тарихи
1732-йилда ташкил топган. 1930-йиллардан Давлат театри. „К.-Г.“да дастлаб драматик, мусиқали ва балет спектакллари билан бирга сирк томошалари ҳам намойиш этилган. 18- а. ўртасидан мусиқали спектакллар, 1847-йил дан бошлаб фақат опера ва балет спектакллари қўйилади. Репертуаридан мумтоз (Г. Ф. Гендел, Г. Пёрселл, В. А. Моцарт, Л. Бетховен, К. М. Вебер, Ж. Россини, Г. Доницетти, Ж. Верди, Р. Вагнер, П. Чайковский ва бошқалар) ҳамда ХХ аср, жумладан, Англия композиторлари (Ф. Дилиус, айниқса, Б. Бриттен ва бошқалар) асарлари ўрин олган. ХИХ аср охиридан барча опералари муаллиф ёзган тилда ижро этилади. Европанинг энг машҳур дирижёрлари (Г. Малер, Ф. Мотл, Б. Валтер, О. Клемперер, Р. Кубелик, Г. Рождественский ва бошқалар) ҳамда хонандалари (М. Малибран, Ж. Гризи, П. Виардо-Гарсия, А. Патти, Э. Карузо, М. Каллас, Т. Гобби, Н. Гяуров, К. Бергонси, Ф. Шаляпин ва бошқалар) „К.-Г.“ спектаклларида иштирок этган. Театр ривожига Англия дирижёрларидан Т. Бичем, Г. Вуд, А. Коуц, Ч. Маккерас, хонандаларидан Ж. Сатерленд, М. Колер, Г. Жонс, Г. Эванс, П. Глоссоп, Д. Уорд ва бошқа катта ҳисса қўшган. 1946-йилдан „К.-Г.“ саҳнасида „Седлерс Уэллс балле“ труппаси (1957-йилдан „Қирол балети“ номида) балет спектакллари қўйилмоқда. Ҳозирги биноси 1858-йилда қайта қурилган (зали 2200 ўринли)[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Cовент Гарден“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Cовент Гарден“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |