Coventry
Ковентри — Буюк Британиядаги шаҳар, Англияда. Аҳолиси 302 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Мамлакатнинг муҳим машинасозлик (автомобилсозлик, самолёцозлик, станоксозлик, электротехника, радиоэлектроника) маркази. Рангли металлургия, кимё (сунъий тола ишлаб чиқариш) саноати корхоналари, университет бор.
Шаҳар 1043 и. қурилган монастир атрофида бунёдга келган. 13—17-йилларда савдо ва ҳунармандчиликнинг муҳим маркази бўлган. К. иккинчи жаҳон уруши вақтида немис фашистлари томонидан вайрон қилинган. 1946-йилдан бошлаб қайта тикланган. ХИВ асрда қурилган готика собори вайроналари фашизм ёвузлиги хотираси сифатида сақлаб қўйилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |