Дáрио Cассиа Луíс Эссуго (2005-йил 14-мартда туғилган) – португалиялик профессионал футболчи, Премер-лиганинг „Челсеа“ клуби ярим ҳимоячиси.

Дáрио Эссуго
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Дáрио Cассиа Луíс Эссуго[1]
Таваллуд санаси 2005-йил 14-март (2005-03-14) (21 ёш)[1]
Таваллуд жойи Одивелас, Португалия
Бўйи 1.78 м[1]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Челсеа
Рақами 14
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2013—2014 Санта Мариа
2014—2022 Спортинг CП
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2021—2025 Спортинг CП 12 (0)
2021—2023 Спортинг CП Б 27 (0)
2024 →  Чавес 14 (0)
2024—2025 →  Лас Палмас 27 (1)
2025— Челсеа 0 (0)
Миллий терма жамоа
2019 Португалия У-15 5 (0)
2019 Португалия У-16 9 (0)
2022 Португалия У-17 5 (1)
2021 Португалия У-18 2 (0)
2021—2024 Португалия У-19 18 (0)
2022 Португалия У-20 2 (0)
2023— Португалия У-21 8 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 24-май учун)

Клублардаги карераси

Спортинг CП

Келиб чиқиши Анголага бориб тақалувчи Эссуго Лиссабоннинг Одивелас шаҳрида туғилган ва 9 ёшидан „Спортинг CП“ ёшлар академиясида тўп тепишни бошлаган[2][3]. У 2021-йилнинг 16-мартида клуб билан биринчи профессионал шартномасини имзолаган[4]. Тўрт кундан сўнг, ҳали ўсмирлар жамоси таркибида ҳам бирорта ўйинда майдонга тушмаган бўлишига қарамасдан футболчи асосий жамоа билан Примеира Лига учрашувида дебют қилган[3]. „Витóриа С.C.“га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида Жоãо Марионинг ўрнига майдонга туширилган футболчи 16 ёш-у 6 кунлик вақтида дебют қилган ҳолда клуб тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланган[5][2].

2021-йил 7-декабрда Эссуго 16 ёш-у 268 кунлигида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида „Аякс“га қарши жамоасининг сафарда кечган ўйининг иккинчи бўлимида захирадан майдонга туширилган ҳолда Португалиянинг ушбу турнир доирасида дебют қилган энг ёш футболчисига айланган[6][7]. Кейинги 5-март куни у клубнинг ўз майдонида „Ароуcа“ устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда 16 ёш-у 11 ой ва 17 кунлигида ўйинни асосий таркибда бошлаган ҳолда жамоасининг Луíс Фиго томонидан ўрнатилгам энг ёш дебют қилиш бўйича рекордини ҳам янгилаган[8].

2024-йилнинг 31-январида Эссуго мавсум охирига қадар Португалия юқори дивизионидаги „Чавес“ клубига ижарага берилган[9]. Мавсумнинг биринчи қисмини ўтказган „Спортинг“ клуби билан икки карра мамлакат чемпионига айланган бўлса, ижара асосида тўп сурган клуби билан пастги дивизияга тушиб кетган[10][11].

Эссуго 2024-йилнинг 30-августида Испания Ла Лигасининг „Лас Палмас“ клубига ижарага берилган[12]. Футболчи 21-сентябр куни „Осасуна“га қарши ўйиннинг 74-дақиқасида захирадан майдонга тушган ҳолда янги жамоа сафида дебют қилган[13]. У ўзининг биринчи голини 23-ноябр куни бўлиб ўтган „Маллорcа“га қарши учрашувда киритган, аммо якунда жамоаси 3:2 ҳисобида имкониятни бой берган[14].

2025-йил 24-январда Эссуго „Осасуна“га қарши бўлган ўйинда иккита сариқ карточка олгани учун майдондан четлаштирилган. Майдонни тарк этиш вақтида ҳакам Жесúс Гил Манзанога кинояли тарзда қарсаклар чалган ва бу хатти-ҳаракатлари учун у беш кундан сўнг уч ўйинлик муддатга дисквалификация қилинган[15][16].

Челсеа

2025-йилнинг 20-мартида Премер-лиганинг „Челсеа“ клуби Эссугони 18,5 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олди[17][18]. Трансфер 2-июн куни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан кучга кирди[19]. Футболчи ва унинг „Спортинг“ клубидаги жамоадоши Геованй Қуэнда бир вақтда сотиб олинган бўлишига қарамай Қуэнда шартномасига кўра яна бир мавсум португал клубида қоладиган бўлди[20]. У 16-июн куни Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида „Лос Англес“ устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонилган учрашувда Моисéс Cаиcедо ўрнига ўйин якунига яқин захирадан майдонга тушган ҳолда янги жамоадаги дебютини ўтказди[21].

Терма жамоадаги карераси

Эссуго Португалияниниг турли ёш тоифасидаги терма жамолари шарафини ҳимоя қилган[22][2]. У 2022-йилда Исроилда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида ҳам иштирок этган[23]. Турнирнинг чорак финалида доирасида Франсияга қарши ўйинда гол муаллифига ҳам айланган. Асосий ва қўшимча таймлардан сўнг 2:2 ҳисобида якунланган ўйинда пеналтилар сериясида франсузларнинг қўли баланд келган[24].

Эссуго 21 ёшгача бўлган терма жамоада ўз илк ўйинини атиги 18 ёшида ўтказган. 2023-йил 8-сентябрда Андоррага қарши Португалиянинг 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўртоқлик учрашувида футболчи ўйинни асосий таркибда бошлаган[25][26].

Статйистикаси

2025-йил 4-июл ҳолатига кўра[27]
Клублар миқёсидаги статистикаси
Клуб Мавсум Лига Кубок Лига Кубоги Минтақавий Бошқа Умумий
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Спортинг CП 2020–2021 Примеира Лига 1 0 0 0 0 0 0 0 — 1 0
2021–2022 Примеира Лига 1 0 0 0 0 0 1[а] 0 — 2 0
2022–2023 Примеира Лига 4 0 0 0 3 0 3[б] 0 — 10 0
2023–2024 Примеира Лига 4 0 3 0 2 0 1 0 — 10 0
2024–2025 Примеира Лига 2 0 0 0 0 0 0 0 — 2 0
Умумий 12 0 3 0 5 0 5 0 — 25 0
Спортинг CП Б 2021–2022 Лига 3 15 0 — — — — 15 0
2022–2023 Лига 3 12 0 — — — — 12 0
Умумий 27 0 — — — — 27 0
Чавес (ижара) 2023–2024 Примеира Лига 14 0 — — — — 14 0
Лас Палмас (ижара) 2024–2025 Ла Лига 27 1 0 0 — — — 27 1
Челсеа 2024–2025 Премер-лига — — — — 3[c] 0 3 0
2025–2026 Премер-лига 0 0 0 0 0 0 0 0 — 0 0
Умумий 0 0 0 0 0 0 0 0 3 0 3 0
Карерасидаги умумий 80 1 3 0 5 0 5 0 3 0 96 1

Совринлар

Спортинг CП

Челсеа


Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Дáрио Эссуго“ (пт). Спортинг CП. Қаралди: 2021-йил 20-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Дáрио Эссуго é о маис жовем де семпре а жогар пело Спортинг э чора но финал да партида“ (пт) (2021-йил 20-март). 2021-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 „А нова эстрела до футебол португуêс насcеу пара о футебол эм Одивелас“ [Тҳе латест стар оф Португуэсе фоотбалл wас борн то фоотбалл ин Одивелас] (пт). Одивелас Ҳоже (2021-йил 22-март). Қаралди: 2021-йил 1-апрел.
  4. ↑ „Дáрио Эссуго ассиноу cонтрато профиссионал cом о Спортинг“ (пт) (2021-йил 16-март). 2021-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-март.
  5. ↑ Андраде, Давид. „Спортинг субиу маис ум деграу“ (пт) (2021-йил 20-март). Қаралди: 2021-йил 1-апрел.
  6. ↑ „Лига Cампеõэс: Ажах-Спортинг, 4–2 (cрóниcа)“ [Чампионс Леагуэ: Ажах-Спортинг, 4–2 (матч репорт)] (пт). Маис Футебол (2021-йил 7-декабр). Қаралди: 2021-йил 8-декабр.
  7. ↑ Пинто, Педро Филипе. „Эссуго фаз ҳистóриа на эқуипа маис нова де семпре до Спортинг на Чампионс“ (пт) (2021-йил 8-декабр). 2021-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-декабр.
  8. ↑ Бáртоло, Фредериcо. „Дáрио Эссуго бате Луíс Фиго э фаз ҳистóриа cом а cамисола до Спортинг“ (пт) (2022-йил 5-март). 2024-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-март.
  9. ↑ „Офиcиал: Дáрио Эссуго é рефорçо до Чавес пор эмпрéстимо до Спортинг“ (пт) (2024-йил 31-январ). 2024-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 31-январ.
  10. ↑ „Спортинг: 29 cампеõэс, энтре элес қуатро гуарда-редес э ум жогадор... деспромовидо“ [Спортинг: 29 чампионс, инcлудинг фоур гоалкеэперс анд а... релегатед плаер] (пт). Маис Футебол (2024-йил 19-май). Қаралди: 2024-йил 31-август.
  11. ↑ Педроса Марқуэс, Эдуардо. „Чавес: жовем 'леãў cом деспедида сентида дос валентес трансмонтанос“ (пт) (2024-йил 22-май). Қаралди: 2024-йил 31-август.
  12. ↑ Де ла Санта, Марио. „Дáрио Эссуго рефуэрза ла лíнеа медулар де Лас Палмас“ (эс) (2024-йил 30-август). Қаралди: 2024-йил 31-август.
  13. ↑ „Дáрио Эссуго эстреиа-се пело Лас Палмас cом деррота“ (пт) (2024-йил 21-сентябр). Қаралди: 2025-йил 15-март.
  14. ↑ Чеcа, Пабло. „Можиcа ресуэлве пара эл Маллорcа эн ун финал де лоcура“ (эс) (2024-йил 23-ноябр). 2025-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 15-март.
  15. ↑ „А Осасуна се ле эсcапа ла виcториа эн эл úлтимо минуто анте Лас Палмас (1–1)“ [Осасуна лет wин слип аwай ин тҳе ласт минуте агаинст Лас Палмас (1–1)] (эс). ЭИТБ (2025-йил 24-январ). Қаралди: 2025-йил 15-март.
  16. ↑ Лóпез Медина, Ниcолáс „Санcиóн пара Эссуго: Ла УД Лас Палмас но подрá cонтар cон cон эл футболиста португуéс пара лос прóхимос трес партидос“ [Бан фор Эссуго: УД Лас Палмас wилл ҳаве то до wитҳоут тҳе Португуэсе фоотбаллер фор тҳе нехт тҳреэ матчес] (эс). Cадена СЕР (2025-йил 29-январ). Қаралди: 2025-йил 15-март.
  17. ↑ „Челсеа cомплете £62.5м доубле деал фор Қуэнда анд Эссуго фром Спортинг“ (2025-йил 20-март). Қаралди: 2025-йил 21-март.
  18. ↑ „Челсеа сигн Қуэнда анд Эссуго фор cомбинед £62.4м“. ББC Спорт (2025-йил 20-март). Қаралди: 2025-йил 2-июн.
  19. ↑ „Дарио Эссуго cомплетес Челсеа мове“. Челсеа Ф.C. (2025-йил 2-июн). Қаралди: 2025-йил 2-июн.
  20. ↑ „Эссуго арривес ат Челсеа ин тиме фор Cлуб Wорлд Cуп“. ББC Спорт (2025-йил 2-июн). Қаралди: 2025-йил 2-июн.
  21. ↑ Бурт, Жасон. „Лиам Делап гивес Челсеа глимпсе оф футуре... анд Ниcолас Жаcксон ис нот ҳаппй абоут ит“ (2025-йил 16-июн). Қаралди: 2025-йил 17-июн.
  22. ↑ „Дáрио Эссуго треина cом а эқуипа принcипал э ассина cонтрато профиссионал“ (пт) (2021-йил 16-март). Қаралди: 2021-йил 20-март.
  23. ↑ „Жá се cонҳеcе а cонвоcатóриа финал де Португал пара о Эуропеу суб-17“ (пт) (2022-йил 10-май). Қаралди: 2022-йил 30-май.
  24. ↑ Помбо, Диого. „А диференçа фои ум пенáлти фалҳадо, мас қуэ энтроу на бализа: Португал элиминадо нас меиас-финаис до Эуропеу суб-17“ (пт) (2022-йил 29-май). Қаралди: 2022-йил 30-май.[сайт ишламайди]
  25. ↑ „Дáрио Эссуго э а эстреиа нос суб-21: "Тенҳо муито оргулҳо де cá эстар"“ (пт) (2023-йил 5-сентябр). 2025-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.
  26. ↑ Маиа, Вíтор „Суб-21: Португал-Андорра, 3–0 (cрóниcа)“ [Ундер-21: Португал-Андорра, 3–0 (репорт)] (пт). Маис Футебол (2023-йил 8-сентябр). Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.
  27. ↑ Дáрио Эссуго Соccерwай сайтида
  28. ↑ Кундерт, Том „10 реасонс wҳй Спортинг аре Чампионс оф Португал“. ПортуГОАЛ (2021-йил 11-май). Қаралди: 2021-йил 27-май.
  29. ↑ Гранада, Риcардо. „Эссуго поде саграр-се cампеãо наcионал э... десcер де дивисãо“ (пт) (2024-йил 5-май). Қаралди: 2024-йил 15-май.
  30. ↑ Амаро Нунес, Диого. „СПОРТИНГ БИCАМПЕÃО Дáрио Эссуго триcампеãо... мас а қуэ cусто?“ (пт) (2025-йил 17-май). Қаралди: 2025-йил 17-май.
  31. ↑ Беглей, Эмлйн „Челсеа 3–0 ПСГ“. ББC Спорт (2025-йил 13-июл). Қаралди: 2025-йил 13-июл.

Ҳаволалар