Düzdidil xonim
Дüздидил хоним (усмонли туркча: دزددل قادین, форсча: دزد دل – „юраклар ўғриси“; тах.1825-йилда туғилган – 1845-йил 18-августда вафот этган) – Усмонийлар давлати султони Абдулмажид И нинг хотинларидан бири.
| Дüздидил хоним | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Туғилиши | тах. 1825 | ||||
| Вафоти |
1845-йил 18-август Константинопол, Усмонийлар давлати (ҳозирги Истанбул, Туркия) | ||||
| Дафн этилган жой |
Султон хонимлар мақбараси, Янги масжид, Истанбул | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Абдулмажид И (турм. 1840) | ||||
| Фарзандлари |
| ||||
| |||||
| Уй | Усмонийлар (никоҳ орқали) | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
Ҳаёти
Дüздидил хоним тахминан 1825-йилда туғилган. Келиб чиқиши ярим абхаз, ярим черкеслардан бўлган[1]. Безмиâлем Султон уни ўғли Абдулмажидга тақдим этган[2]. Дüздидил ҳарам бош хазинадорининг назорати остида саройда улғайган. Бир куни Абдулмажид Дüздидилни пианино чалиб ўтирганида кўриб қолган ва унга уйланмоқчи бўлган. Улар 1840-йилда турмуш қуришган ва Дüздидилга „Катта иқбол“ (Баш Иқбол) унвони берилган[3].
1841-йил 13-октябрда Дüздидил хоним Эски Беşиктаş саройида эгизак қизлари Нейире Султон[4] ва Мунире Султонни дунёга келтирган. Маликаларидан бири чақалоқлигида, иккинчиси эса 2 ёшида вафот этган[5].
1843-йил 17-августда Дüздидил хоним Эски Бейлербейи саройида учинчи фарзанди, қизи Жемиле Султонни[6], 1845-йил 23-февралда эса Топкапи саройида тўртинчи фарзанди, қизи Самие Султонни[4] дунёга келтирган. Бироқ Самие Султон орадан 2 ой ўтгач, 1845-йил 15-апрелда вафот этган[7].
1843-йилда Истанбулга келган Чарлес Wҳите Дüздидил хоним ҳақида шундай деб ёзган:
Учинчиси... гўзаллиги, шунингдек, мағрур ва ўжар феъли орқали ажралиб туриши билан эсга олинади[2].
Вафоти
Дüздидил хоним ўша пайтда Истанбулда авж олган сил эпидемиясининг қурбонига айланди. Унинг учун тахминан 1844-йилда ҳашамат билан безатилган дуо китоби буюртма қилинди. Унинг мақомига муносиб равишда дуо китоби ниҳоятда дабдабали безаклар билан ишланган. Дüздидил тирик қолган қизидан ажратиб қўйилди ва изоляция қилинди. Уни она томондан қариндоши бўлган Жижан хонимнинг парваришига топширишди[8].
Дüздидил хоним 1845-йил 18-августда вафот этди ва Истанбулдаги Янги масжиднинг султон хонимлар мақбарасида дафн қилинди[3][1]. Дüздидил вафот этганида Жемиле Султон атиги 2 ёшда эди. Уни Султон Абдулмажиднинг бошқа хотинларидан бири Пересту Султон ўз қарамоғига олган[4]. Пересту Султон, шунингдек, султон Абдулҳамид ИИ ни ҳам тарбия қилган[9].
Фарзандлари
| Исми | Туғилган санаси | Вафот санаси | Изоҳлар |
|---|---|---|---|
| Нейире Султон | 1841-йил 13-октябр[10][11] | 1844-йил 14-январ[10][11] | Муниренинг эгизак синглиси, Беşиктаş саройида туғилган[10]. Нури Усмония масжидида дафн қилинган[10]. |
| Мунире Султон | 1841-йил 13-октябр[12] | 1841-йил 18-декабр[12] | Нейиренинг эгизак синглиси, Беşиктаş саройида туғилган[12]. Нури Усмония масжидида дафн қилинган[12]. |
| Жемиле Султон | 1843-йил 17-август[6][11][9] | 1915-йил 26-феврал[13][9] | 1 марта турмушга чиққан, 3 ўғил ва 3 қиз фарзанд кўрган. |
| Самие Султон | 1845-йил 23-феврал[7][11] | 1845-йил 15-апрел[7][11] | Топкапı саройида туғилган[7]. Çıраğан саройида вафот этган ва Янги масжидда дафн қилинган[7]. |
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Броокес 2010, с. 280.
- ↑ 2,0 2,1 Чарлес Wҳите. Тҳреэ еарс ин Cонстантинопле; ор, Доместиc маннерс оф тҳе Туркс ин 1844. Лондон, Ҳ. Cолбурн, 1846 — 10-бет.
- ↑ 3,0 3,1 Улуçай 2011, с. 206.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Сакаоğлу 2008, с. 599.
- ↑ Улуçай 2011, сс. 220, 225.
- ↑ 6,0 6,1 Улуçай 2011, с. 221.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 Улуçай 2011, с. 225.
- ↑ Ребҳан, Ҳелга. Диэ Wундер дер Счöпфунг: Ҳандсчрифтен дер Баерисчен Стаацбиблиотҳек аус дем исламисчен Културкреис. Отто Ҳаррассоwитз Верлаг, 2010 — 79-бет. ИСБН 978-3-880-08005-8.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 Броокес 2010, с. 279.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 Улуçай 2011, с. 220.
- ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 11,4 Паşа 1960, с. 144.
- ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 Улуçай 2011, с. 218.
- ↑ Улуçай 2011, с. 224.
Адабиётлар
- Улуçай, М. Çаğатай. Подшоҳларнинг аёллари ва қизлари. Ўтукен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.
- Сакаоğлу, Неcдет. Бу мулкнинг хоним султонлари: Валида султонлар, хотунлар, ҳасекилар, қадин эфендилар, султон эфендилар. Ўғлак нашриёти, 2008. ИСБН 978-6-051-71079-2.
- Броокес, Доуглас Сcотт. Канизак, малика ва муаллима: Усмонли ҳарамидан овозлар. Техас университети нашриёти, 2010. ИСБН 978-0-292-78335-5.
- Паşа, Аҳмед Cевдет. Тазаккир. [2]. 13 - 20, 2-жилд. Турк Тарих Жамияти босмахонаси, 1960.