Давид Wарк Гриффитҳ (талаффузи: Девид Уорк Гриффит; 1875.22.1, Ла Грейнж — 1948.23.7, Ҳоллйwоод) — америкалик кинорежиссёр. АҚСҲ киносида актёрлик мактабига асос солган. Кинода 1907-йилдан ишлаган. 1913-йилдан Ҳоллйwоодда ижод қилган. Муқим ва тушуниш осон бўлган усул сифатида параллел монтаж ва йирик планни биринчи бўлиб қўллаган, кинони суратга олиш техникасини қайта қурган. Гриффитҳнинг ғоявий жиҳатдан бир-бирига қарамақарши ижоди намоён бўлган: „Миллатнинг туғилиши“да ирқчилик тенденсияси илгари сурилган бўлса, „Жаҳон юраги“ филмида эса оқ ва қора танлилар бирлиги олқишланади. „Чидамсизлик“ киносида ахлоқ-одоб ва этик муаммолар кўтарилади. Шунингдек, „Синдирилган новдалар“, „Шарқ томон йўл“, „Икки етимча“ филмлари ҳам Гриффитҳ ижодида алоҳида ўрин тутади. 1931-йил кинони тарк этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил