DJ Piligrim
ДЖ Пилигрим, асл исми Илҳом Исроилович Йўлчиев (1976-йил 10-июн, Тошкент шаҳри) – ўзбек қўшиқчиси. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида қўшиқлар ёзади.
| ДЖ Пилигрим | ||
|---|---|---|
| Маълумот | ||
| Тахаллуси | ДЖ Пиллигрим, Ила | |
| Таваллуд топган санаси ва жойи | 1976-йил 10-июн, Тошкент, Ўзбекистон ССР | |
| Ё'налиши | Поп, Данcе | |
| Касби | ДЖ, қўшиқчи | |
| Фаолият йиллари | 1998 – Ҳозирги вақтгача | |
| Мукофотлари | ||
| Веб-саҳифаси | джпилигрим.cом | |
Биографияси
1976-йил 10-июнда Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилган. Чилонзор туманидаги 229-мактабда ўқиган. 11 ёшидан этикдўзлик, тикувчилик ва сотувчилик қилган. Ҳабибулло Файзиевнинг филмларидаги эпизодларда суратга тушган.
1997-йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тугатган. Ҳозир „Ўзбекконсерт“ давлат муассасаси хонандаси[1].
2005—2009-йилларда гиёҳвандликка берилиб, молиявий қийинчиликларни бошдан кечирган[2].
2017-йилда „Ихом Юлчиэв“ савдо белгисини[3], 2022-йилда „ИЙ“ савдо белгисини патентлаган[4].
Ижоди
Илҳом Йўлчиев ўз ижодий фаолиятини 1996-йилда Чилонзор тумани Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган клубда бошлаган. Ўша йили Ўзбекистонда биринчи марта ДЖлар танлови бошланган ва танловда қатнашиш учун ўзига тахаллус танлаши керак бўлган. Ромео ва Жулиэт филмидаги Ромеонинг ўқиган шеъридан „Пилигрим“ сўзини ёқтириб қолган ва „ДЖ Пилигрим“ тахаллусини танлаган. 1998-йилда Артур Бойдо, Игор Тян, Игор Ким, Денис Беляев, Валижон Содиқов билан биргаликда ГC Реcордс базасида ишлай бошлаган. Илк қўшиқларидан бири „Мне не жит без тебя“ („Сенсиз яшолмасман“) қўшиғи эди. Кейинчалик Пилигрим „Кўк чой“, „О Лейла“, „Я скучаю“ („Соғинаман“), „Кўр бўлсин“, „Ти меня забуд“, „Оазис“ қўшилари билан янада кенгроқ машҳурликка эришди[5].
ДЖ Пилигрим бошқа мусиқачилар билан ҳам ижод қилиб келади. Жумладан, унинг биринчи „Ночером, вечером, кечером“ албомидаги „Унутма мени“ (Диана Шарапова билан), „Ветер перемен“ („Ўзгаришлар ели“; Севара Назархон билан), „Танҳоман“ (Юлдуз Усмонова билан) ва „Я встретил девушку“ („Бир қиз учратдим“; Тоҳир Содиқов билан) каби қўшиқлар муаллифи.
Шахсий ҳаёти
Икки марта турмуш қурган ва икки марта ажрашган. Биринчи марта, 2003-йилда „Сеътанҳо“ (собиқ „Сетора“) мусиқий гуруҳининг аъзоси Комила Хўжаевага уйланган. Уларнинг 2004-йилда туғилган Исом исмли ўғли бор. 2005-йилда ажрашган. Иккинчи марта, 2018-йилда турмуш қурган. Бу турмушдан Ином исмли ўғли бор. 2022-йилда ажрашган.
Дискографияси
Мукофотлари
„Кўк чой“ қўшиғи учун „Тарона Тақдимоти—2002“ маросимида „Йил қўшиғи“ номинациясида ғолиб бўлган.
2024-йилда Шуҳрат медали берилган[6].
Манбалар
- ↑
ДЖ ПИЛИГРИМ — СЕНЗУРА, СИЙОСАТ, "БАРСЕЛОНА" ВА ҲАЛОВАТНИНГ ҚАЙМОҒИ ҲАҚИДА — Лолазор подcаст 32-сон ЁуТубеда
- ↑
Дж Плигрим о'з динини о'згартирганмиди? Оиласи фарзандлари ҳақида, Дж Плигрим номи келиб чиқиши ЁуТубеда
- ↑ „ИЛКҲОМ ЙУЛCҲИЭВ товарный знак“.
- ↑ „ИЙ , ИЙ товарный знак“.
- ↑ „ДЖ Пилигрим“.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- ДЖ Пилигрим Инстаграм саҳифаси
- ДЖ Пилигрим Фаcебоок саҳифаси