Dadaxon Hasanov
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. (2025-03) |
Ҳасанов Дадахон Шокирович, Дадахон Ҳасан (15-март, 1940-йил, Фарғона вилояти, Ўзбекистон) – Ўзбекистонлик шоир, ҳофиз, журналист, бастакор, сиёсат ва жамоат арбоби. “Бирлик” сиёсий ҳаракатининг асосчиси.
Дадахон Шокирович Ҳасанов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1940-йил 15-март |
| Касби |
ҳофиз шоир журналист бастакор сиёсатчи жамоат арбоби |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
Биографияси
60-йилларда “Ҳамзачилар” деб номланган Совет тузумига қарши маданий-маърифий уюшманинг ташкилотчиларидан бири.
“Бирлик” Халқ Ҳаракати ва Туркистон Ислом Демократик Партиясининг асосчиларидан. “Ватан” Миллий Истиқлол жабҳасининг ташаббусчиларидан.
1990-йил “Ёш Ленинчи” газетасининг умумхалқ сўровига биноан Ўзбекистоннинг энг машҳур кишиси бўлиб тан олинган.[1]
Ижоди
Дадахон Ҳасан Шокир Ҳасан ўғли 1940-йилда Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ўша вақтдаги Олтиариқ туманига қарашли Янгиарап қишлоғида туғилди. Пахтазор билан мактаб ўртасида қатнаб, ўрта мактабни тугатди. 1961-66 йилларида Тошкент Давлат Университети журналистика факултетида таҳсил олди. Дадахон Ҳасан университетнинг 1-курсида, ўқишни бошлаган чоғларидаёқ факултет қошидаги “Ҳамзачилар” деб номланган маданий-маърифий уюшманинг ташкилотчиларидан бири эди. Аммо уюшма заминида миллий озодлик учун кураш ғояси борлигини сезиб қолган Совет КГБ идораси олти ойлик уюшмани тезда тарқатиб юборди. Дадахон Ҳасанни эса ўшанда рус қиёфасидаги номаълум шахслар, тунда яшаб турган ижара уйидан олиб кетишиб, унинг пешонасига тўппонча қадашди, уч кеча-кундуз қоронғи уйда қўл-оёғи, кўзи боғлиқ ҳолда сақлашди ва 4-куни ярим тунда уни ижара уйига элтиб ташладилар. Улар Дадахон Ҳасанни калтаклашиб, унга Ҳамзачилар уюшмасига қатнашмаслиги учун қаттиқ огоҳлантирув беришган эди. 1970-йили Владимир Лениннинг туғилган кунига 100 йил тўлиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги Свердлов консерт залида уюштирилган “Ленинни шарафлаймиз” деган адабий мусиқий кечада бу ерга йиғилган томошабинлар Ленинни шарафланишига сираям имкон беришмагани, фақат Дадахон Ҳасан қўшиқ айцин деб ер тепиб, қарсак чалиб, ғалаён қилишлари оқибатда академик, ёзувчи, олим ва шоирларни Ленин ҳақида бирон оғиз ҳам сўз гапиролмай мулзам бўлиб, саҳнадан тушиб кетганликлари, Ўзбекистон ҳукуматини Дадахон Ҳасанга бўлган муносабатини кескин ёмонлашувига сабаб бўлди. Ниҳоят, орадан бирон ҳафта ўтмасдан, “Совет Ўзбекистони” газетасида Дадахон Ҳасанга қарши танқидий фел’этон босилиб чиқди. Фел’этонни Совет шоири Ўткир Рашид ёзган эди. Ўшандан буён ҳукумат назоратида, ясоқ этилган шоир ва ҳофиз Дадахон Ҳасан 1973-йили миллий, маънавий ва диний қўшиқлар айтгани, хусусан, Аҳмад Яссавий, Махтумқули, Сўфи Оллоёр, Ҳувайдо, Чўлпон, Самад Вурғун ҳамда Рауф Парфи, Абдулла Орипов ҳатто Эркин Воҳидов ше’рларини қўшиқ қилиб куйлагани учун йил давомида Тошкент шаҳри Собир Раҳимов тумани прокуратурасида сўроқ берди. Дадахон Ҳасанни ўшанда прокурор Азиз Мамадалийев раҳбарлигида терговчи Ҳусан Мамадалиев тергов қилган эди. Лекин қамалмади. Бундан кейин Дадахон Ҳасанга таъқиб ва тақиқ янада кучайтирилди. 1976-йилнинг қишида эса ўз қўшиғига “Она Ватан”, “Туркистон” ва “Буюк Бобомиз Амир Темур” номини қўшиб айтганлиги учун 15 кеча-кундуз муддатга қамалди. Дадахон Ҳасанни ҳибсга олдилар. Мана ўша қўшиқнинг сўнги матни:
Ўшанда Ленин раёни Ички Ишлар Бўлими қошидаги КПЗ қамоқҳонасида ётган Дадахон Ҳасанни Тошкент Шаҳар Ички Ишлар Бошқармасининг бошлиғи Генерал Ислом Сатторов ўз ҳузурига чақиртириб: “Туппа-тузук йигит экансиз-у, нега Амир Темур, Туркистон деб қўшиқ айтасиз. Амир Темур, Туркистон қаёқда-ю, сиз-у биз қаёқда? Ўзингизни ўша “Лайло”, “Кўзларинг”, “Тугмача”, “Лабларинг” каби ишқий қўшиқларингизни айтиб юравермайсизми! Амир Темур, Туркистон деб яна бирон жойда қўшиқ айцангиз, сизни узоқ муддатга мен ўзим қаматиб юбораман” деб Дадахон Ҳасанга жарима тўлаттириб, уни қамоқдан озод этган эди. Бироқ Дадахон Ҳасан ўшандан кейин ҳам янада илҳом билан, Русия босқинчиларига қарши жанглар қилган Туркистоннинг буюк фарзандлари Дукчи Эшон, Қурбонжон Додхо, Пўлатхон, Мадаминбек, Шермуҳаммадбек, Омон Полвон, Эргашбек ва бошқа миллий мужоҳидлар ҳақида қўшиқлар яратди.[3]
Дадахон Ҳасан 1988-йил 11-ноябрда юртнинг бир гуруҳ мунавварлари билан Бирлик Халқ Ҳаракатини ўз уйида тузди. 1989-йил март ойидан бошлаб эса Ўзбекистондаги барча махсус идораларга унинг қо’шиқларини тақиқловчи буйруқ берилди. Шундай бўлса да, Дадахон Ҳасан 1990-йил “Ёш Ленинчи” газетасининг умумхалқ сўровига биноан Ўзбекистоннинг 1989-йилдаги энг машхур кишиси бўлиб тан олинди, танилди. Миллатчиликни қўзғатувчи антисовет қўшиқлар айтганлиги ва эл орасида советларга қарши ташиқот ишларини авж олдиргани, айниқса, “Она Туркистон”, “Қўзғалинг!”, “Горбачев, сизга нидоларим бор!”, “Босиб олинган бу юрт”, шунингдек, “Кўзингни оч ўзбегим!” ва бошқа исёнкор қўшиқлар[6] куйлагани учун 1989-йил охирларида Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Дадахон Ҳасанга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, маҳкама бошланди. Ўшанда Дадахон Ҳасанга қарши очилган “жиноий иш”ни Фарғона вилояти прокуратурасининг терговчиси Ҳамид Не’матов олиб борган эди. Аммо қайта қуриш, ошкоралик, демократия жараёнларининг шарофати туфайли ва айниқса эл-юрт ҳимоясида бўлган Дадахон Ҳасан бу сафар ҳам қамоққа тортилмади. Дадахон Ҳасанни қамоқ жазосига тортмаганлиги учун вилоят бош прокурори Абдулла Отажонов ишдан олинди ва тақаввутга чиқарилди. 1990-йилда Туркистон Ислом Демократик Партияси Дадахон Ҳасан бошчилигида тузилди.[7][8] Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришган дастлабки кунларда эса мустақилликни мустаҳкамлаш, уни асраб-авайлаш, ёш авлодни миллий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун ҳаракат қилувчи Ватан Миллий Истиқлол Жабҳасини тузган ҳам Дадахон Ҳасан эди. Бу саъй-ҳаракат ҳам юқоридагиларга ёқмади. Натижада равнақ топмай тугатилди. Дадахон 1992-йил Халқаро Аҳмад Яссавий Мукофотига сазовор бўлди. Ўзбекистоннинг бугунги миллий мустақиллиги учун курашнинг олдинги сафида бўлган Дадахон Ҳасан Совет даврида тазйиқ, таъқиблар ичида бўлса-да, ғоятда машаққатлар чекиб, бор-йўғи тўрттагина шеърий тўплам чиқара олди. Булар “Шайдо кўнглим” 1969-йил, “Шоҳимардон сойлари” 1980-йил, “Чаманимдан айирма” 1984-йил, “Баҳор келур боғларга” 1990-йилларда чоп этилгандир. 1970-йиллардан бошлаб Дадахон Ҳасан Она Ватан, Туркистон, Амир Темур ҳақида, Орол ко’ли ва унинг фожиаси ҳақида, О’збек хотин-қизларининг оғир меҳнат ва машаққати, кетмончи ва ўзига ўт қўяётган аёллар ҳусусида, Русия тупроқларида ҳарбий хизмат пайтида ўлдирилган Ўзбек аскарлари ҳақида, пахта яккаҳокимлигига қарши, пахта колониал қулдорлик экини эканлиги ҳақида, 1920-50 йилларда Сталин зулмидан қатағон қилинганлар ҳақида, Турк Дунёсининг миллий бирлиги ҳақида, Туркистоннинг асл фарзандлари, буюк, ойдин мунавварлари Вали Қаюмхон, Анвар пошо, Мустафо Чўқай, Усмон Хўжа, Файзулла Хўжа, Боймирза Ҳайит ва бошқа миллий мужоҳид қаҳрамонларимиз ҳақида, Афғон уруши ва унинг қурбонлари ҳақида, адолацизлик, зулм-истибдод ҳусусида жиддий қўшиқлар айтган. Дадахон Ҳасанни 1990-йили Турк Дунёси Тадқиқодлари Вақфи (Туркия) “Туркистон булбули”[9] деб атаган.[10] Ўзбекнинг инқилобчи шоир ва ҳофизи Дадахон Ҳасан ўз она юртида бир нави кун кечирмоқда, умр ўтказмоқда. 2017-йил İюл ойида Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев ҳукумати томонидан оқланиб, “Қора рўйхат”дан чиқарилди.
Шеърий Китоблари
Мукофотлари
1992-йил Халқаро Аҳмад Яссавий мукофоти 2021-йилда эса 1 даражали “Меҳнат фаҳрийси” кўкрак нишони соҳиби
Манбалар
- ↑ АЛКАН, Ҳалук – ЭРОĞЛУ, Мüзейен: „Тüрк Cумҳуриетлеринде Сиясал Партилер: Казакистан ве Öзбекистан Сиясал Парти Системлери Üзерине Карşıлаşтıрмалı Бир Анализ“, ОАКА, Cилт: 6, Сайı: 12, Анкара, 2011.
- ↑ КОРАŞ, Ҳикмет, Öзбек Şаири Рауф Парфи, Кöмен Яйıневи, Коня-2009, с. 551-598.
- ↑ ДОĞАН, Сüлейман. АCАР, Эсра. Тüркистан Милли Öзгüрлüк Мücаделесинде Дедеҳан Ҳасанъıн ери ве öнеми. Тüрк Дüнясı Араşтıрмаларı Дергиси, сайı:218, Эйлüл-Эким, 2015 с.179-196
- ↑ Тҳе политиcс оф религион ин Руссиа анд тҳе неw статес оф Эурасиа (Эд. Мичаэл Боурдеаух), Тҳе Интернатионал Политиcс оф Эурасиа, Сериэс эдиторс: Карен Даwиша, Бруcе Паррот, Вол 3. Неw Ёрк М. Э. Шарпе, 1995.
- ↑ АЛКАН, Ҳалук: Орта Ася Тüрк Cумҳуриетлеринде Сиясал Ҳаят ве Курумлар: Казакистан, Öзбекистан, Кıргıзистан, Тüркменистан, Усак Яйıнларı, Анкара, 2011.
- ↑ ҳттпс://www.ёутубе.cом/чаннел/УCтер3В4хсс9овФрҚзҲАж9вА
- ↑ Тҳе политиcс оф религион ин Руссиа анд тҳе неw статес оф Эурасиа (Эд. Мичаэл Боурдеаух), Тҳе Интернатионал Политиcс оф Эурасиа, Сериэс эдиторс: Карен Даwиша, Бруcе Паррот, Вол 3. Неw Ёрк М. Э. Шарпе, 1995.
- ↑ АЛКАН, Ҳалук: Орта Ася Тüрк Cумҳуриетлеринде Сиясал Ҳаят ве Курумлар: Казакистан, Öзбекистан, Кıргıзистан, Тüркменистан, Усак Яйıнларı, Анкара, 2011.
- ↑ БАÇ, Белма. Тüркücü Şаир Дедеҳан Ҳасан, Темрин Дüşüнcе ве Эдебият Дергиси, Эйлüл-Эким 2016, С. 51-53.
- ↑ БАÇ, Белма. Öзбек Санаткâрı Дедеҳан Ҳасанъıн Эсерлери ве Таҳлили, Йüксек Лисанс Тези, İстанбул Üниверситеси-Сосял Билимлер Энститüсü, 2017.
- ↑ Дадахон Ҳасан, Шайдо кўнглим, Ғафур Ғулом Адабиёт ва Санат нашриёти, Тошкент-1969
- ↑ Дадахон Ҳасан, Шоҳимардон сойлари, Ғафур Ғулом Адабиёт ва Санат нашриёти, Тошкент-1980
- ↑ Дадахон Ҳасан, Чаманимдан айирма, Ғафур Ғулом Адабиёт ва Санат нашриёти, Тошкент-1984
- ↑ Дадахон Ҳасан, Баҳор келур боғларга, Ғафур Ғулом Адабиёт ва Санат нашриёти, Тошкент-1990