Daewoo
"ДЕУ" КОРПОРАТСИЙАСИ (ДАЭWОО Cорпоратион(/ˈдаɪwуː/ ДЙ-wоо; Ҳангул: 대우, Ҳанжа: 大宇, ИПА: [тɛ.у]; ) — Жанубий Кореянинг йирик саноат компаниялари гуруҳи, жаҳондаги энг йирик корпорациялардан бири. Асосан автомобиллар, шунингдек, қурилиш, кемасозлик, оғир саноат жиҳозлари, станоксозлик, ас-бобсозлик, телекоммуникация жиҳозлари, электротехника, маиший асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, савдо, молиявий хизмат кўрсатиш, телекоммуникация хизмати, меҳмонхона бизнеси ваб. билан шуғулланади. "ДЕУ"нинг тўқимачилик маҳсулотлари и. ч. ва уни экспорт қилиш билан шугулланадиган биринчи компанияси — "Даэwоо индустриал Cо.Лтд." 1967-йилда ташкил қилинган. 1975-йилда умумий савдо компанияси мақомини олди. 1976—80 йилларда қурилиш, молиявий хизмат, кемасозлик, огир саноат, автомобилсозлик (1978-йилдан), алоқа, электроника ва б. тармокларда фаолият бошлади. 1982-йилдан трансмиллий корпорацияга айланди. 1995-йилда чет элларда 102 ваколатхонаси очилди, унга қарашли 155 компания ишлади. 1990—95 йилларда "ДЕУ" ўзининг умумий менежмент режасига мувофиқ енгил автомобиллари билан Европа бо-зорида савдо қила бошлади. 1995-йилда корпорация дунё бўйича 636 минг дона автомобилларини сотди. Шу давр мо-байнида "ДЕУ" Полша, Руминия, Чехия, Ўзбекистон, Ветнам, Мексика ва Лотин Америкаси давлатларига асосий инвестицияларини киритди.
| Тури | АЖ |
|---|---|
| Эгаси | Чевролет |
| Статус | Чаэбол |
| Шиори | «Озодликсиз бирлик, бирликсиз озодликдан яхши!» |
| Қачон асос солинган | 22-март, 1967-йил |
| Қчон тугатилган | 1-ноябр, 1999-йил |
| Тугатилиш сабаби | Банкротлик |
| Жойлашуви |
Сеул, |
| Асосчи(лари) | Ким Wоо-чоонг |
| Ўринбосари | ГМ Кореа (Чевролет) |
| Бўлинмалари |
ФСО Даэwоо Моторс Даэwоо Элеcтрониcс Аутомобиле Cраиова |
| Ишчилар сони | 320,000[1][2] |


1992-йилда Ўзбекистон Республикаси ва "ДЕУ" корпорацияси ўртасида "ЎзДЕУавто" қўшма корхонасини тузиш бўйича битим имзоланди ва 1996-йил мартга келиб завод ишга туширидди (қаранг Асака автомобил заводи). Бундан ташқари "ДЕУ" Ўзбекистонда коммуникация соҳасида ҳам фаолият юритади (мас, "ДЕУ юнител" уяли алоқа воситалари компанияси). "ДЕУ" Африка, Осиё, Шарқий Европа, Лотин Америкаси, Шим. Америкадаги 85 дан ортиқ мамлакатда 380 инвестиция лойиҳаларида катнашди, жами савдо ҳажми 72 млрд. АҚСҲ долларига етди (1998). 1997—98 йилларда Жан.-Шарқий Осиё мамлакатларида юз берган молиявий инқироз "ДЕУ"ни ҳам четлаб ўтмади. 2001-йилда автомобилсозлик соҳасида "ДЕУ мотор" аксияларининг 35 фоизини АҚШнинг "Женерал Моторс" компанияси сотиб олди.
Манбалар
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |