Дафниялар, сув бургалари (Дапҳниа) — баргоёклилар (баъзи манбаларга биноан шохдормўйловлилар) туркумига мансуб қисқичбақасимонлар уруғи. Танасининг уз. 1–3 мм. Танаси орқа ва ён томонидан шаффоф икки табақали чиғаноқ билан қопланган, бо-шининг олд томони ўрдакнинг тумшуғига ўхшаб кетади. Бошида иккитадан йирик фасеткаси ва оддий кўзи бор. Аненнулалари майда, кучсиз. Антенналари икки шохли бўлиб, асосий ҳаракат органи ҳисобланади. Д. об-ҳаво қулай шароитда партеногенез хусусиятига эга. Бир неча ўн тури қутбдан ташқари ҳамма ерда учрайди. Д. чучук сув ҳавзаларида балиқларнинг асосий озиғи, айрим паразит чувалчанглар учун эса оралиқ хўжайин ҳисобланади.

Дафниялар
Дапҳниа пулех
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил