Daha (ibodat)
Даҳа — эшонларнинг хонақохларида бўлиб ўтадиган ўн кунлик тоат-ибодат. Даҳанинг энг каттаси рамазон ойида ўтган. Муридлар (эркак ва аёллар) эшон ҳузурига келиб, Даҳа талаб этган вазифаларни бажаришган, ўз муршидларининг панд-насиҳатларини тинглаб, ундан яна "вирд" (кўрсатмалар) олиб тарқалганлар. Тасаввуф таълимотида Даҳага ўтириш худо олдида тавба қилиш, гу-нохларни ювиш, худонинг раҳматига эришиш ҳисобланган. Даҳа 3 даврга; ра-мазоннинг биринчи ўн кунлиги — "даҳайи раҳмат", иккинчи ўн кунлиги — "даҳайи мағфират", учинчи ўн кунлиги — "даҳайи итқун минаннор"га (Аллоқ рўзадорларнинг гунохларини кечириб, уларни дўзах азобидан қутқаради, дегани) бўлинган. Даҳа рамазондан бошқа баъзи ойларда ҳам ўтган, аммо унга хо^лаган кишилар, кўпроқ аёллар борган. Тақводорлар учун хонақоҳ ичида бўздан пашшахонага ўхшаган бўлмалар қурилган. Даҳага ўтирганлар унинг ичига кириб, рўза тутиб, кечгача ҳар хил дуолар ўқиганлар. Бу ҳолат "эътикоф" деб ҳам юритилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |