Dahandam
Даҳандам, пудагич (форс.) — пуфлаб дам берадиган найсимон асбоб. Икки хил бўлади: 1) тўғри Д. билан кўра (ўчоқ) алангаси йирикроқ безак буюмларига, минералларга пуфланади; 2) эгри Д. билан (бир томони қайрилган бўлади) нозик — кўра алангаси эритиб юборадиган буюмларга, мас, узук банди, зирак кабиларга, минералларнинг жуда майда кристалларига чироқ алангаси пуфланади (шунинг учун Қўқон, Марғилонда чироқ даҳандам деб аталади). Иссиққа чидамли металлдан ясалади. Д.дан металл буюмларни кавшарлашда, тоғ жинслари ёки минераллар таркибини ўрганишда фойдаланилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |