Даҳлиз — меъморликда турар жой ва меҳмонхоналарга туташ қурилган қўшимча хона. Асосан, 3,5 мъли, болор (тўсин)ли кичик хона бўлиб, кўпинча, бир хона ёнига ёки икки хона ўртасига қурилади, шу хоналарга даҳлиз орқали кирилади. Уч, тўрт хонани боғловчи, икки ёнида ва кириш эшигининг қарши томонида ички эшикларга эга бўлган даҳлизлар учрайди. Даҳлизларда поябзал, устки кийимлар ечиб қўйилади. Даҳлиз ички хоналарга совуқ ёки иссиқ ҳаво киришига ҳам маълум даражада тўсқинлик қилади. Даҳлиз шарқ мамлакатларида кенг тарқалган бо`либ ко`пчилик фойдаланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил