Даҳмайи Беҳиштиён (Мозори шариф) — Бухородаги меъморий ёдгорлик. 2007-йилда ушбу ёдгорлик Мозори Беҳиштиён қабристонида дафн этилганларни номини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган. Мақбара Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган. Даҳмайи Беҳиштиён ўрнида ўрта асрлардан бошлаб қабристон мавжуд бўлган. Мазкур ҳудудда ВИИИ—ХХ асрларда Пуштайи Беҳиштиён, Пуштайи Туғробек, Шайх Рангрез, Етти қози, Дарвозаи Қавола каби мозор ва қабристонларда кўплаб машҳур кишилар дафн этилган. Даҳмайи Беҳиштиёнда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Умар Шаъбий, Абузайд Абдуллоҳ ибн Исо Дабусий, Имом Задзан, Шайх Аҳмад ибн Умар Шерозий каби шахслар қабрлари бўлган[1]. Мазкур мозорда қомусий олим Аҳмад Донишнинг ҳам қабри мавжуд бўлган. Совет ҳокимияти даврида ушбу қабристон бузиб ташланган ва унинг ўрнига Бухоро шаҳар ёғ заводи ва 4-мактаб, Бухоро коператив техникуми (ҳозирги Юридик техникуми) бунёд этилган. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг ушбу қабристон жойлашган ҳудуднинг бир қисмида уларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Даҳмайи Беҳиштиён мақбараси қурилди. Мазкур ёдгорлик Бухоро шаҳар ҳокими Камол Камолов бошчилигида Бухоро вилоят бош архитектори Маҳмуд Аҳмедов лойиҳаси асосида яратилган. Бухоролик усталар Олим Абдиев, Баҳриддин Йўлдошевлар мақбара қурилишида иштирок этган. Қадимда мазкур ҳудудда авлиёлар қабрлари устида мармартошдан мақбаралар бўлган. Беҳиштиён даҳмаси ёнида Қузотус саб’а яъни Етти қози мозори ҳам бўлган. Мозорда ўша даврдаги машҳур қозилар дафн қилинган[2]. 2007-йилда Садриддин Салим Бухорийнинг „Даҳмайи Беҳиштиён“ рисоласи Бухорода чоп этилган.

Даҳмайи Беҳиштиён
Муқобил номлари Даҳмайи Беҳиштиён

Умумий маълумот
Мақоми Тарихий обида
Тури мақбара
Шаҳар Бухоро
Мамлакат Ўзбекистон
Қурилиши бошланган 2007-йил
Техник ҳолати
Материал пишган ғишт, ёғоч, ганч



Манбалар

  1. ↑ Ражабов Қ, Иноятов С. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур нашриёти, 2016 — 460-бет. 
  2. ↑ Садриддин Салим Бухорий. Даҳмайи Беҳиштиён, Бухоро, 2007 — 37-бет.