Даҳо (араб.) — фавқулодда кучли акл, хотира ва ижодий истеъдод; билим савияси, дунёқарашига кўра ўз даври даражасидан илгари кетган шахс. Д.лар фан-техника, маданият, хусусан бадиий ижодиёт соҳасида муайян миллат, давлат миқёсида эмас, балки умумбашар, жаҳон миқёсидаги муҳим кашфиётлар қилишга, илмий, бадиий асарлар яратишга қодир бўлади. Масалан, Ибн Сино (табобат), Форобий (фалсафа), Беруний (математика), Улуғбек (фалакиёт), Имом Бухорий, Аҳмад Яссавий (тасаввуф) каби беназир ал-ломалар илм-фанда, эътикрдда буюк кашфиётлар яратганлар. Амир Темур, Бобур инсоният тарихида ўчмас из крлдирган ва ижтимоий тараққиётни янги босқичга кўтарган салтанатларга асос солганлар.

Д.лар яратган асарлар муайян соҳада бурилиш ясаган, янги юқори босқичга ўтиш учун хизмат қилган. Чунки улар илгари илм-фанда, ижодда мутлақо номаълум янгиликларни очганлар. Мас, Алишер Навоий асарлари тур-кий халқлар адабиёти ва тили тараққиёти учун бурилиш нуқтаси бўлган. "Ҳамса", "Чор девон", "Муҳокамат ул-луғатайн ва б. асарлари жаҳон маданияти тараққиётига муҳим ҳисса бўлиб қўшилган. Д.лик буюк иқтидор ва юксак ижтимоий онг маҳсулидир. Д.лар доҳий деб ҳам айтилади. Қад. Д.лик (гениаллик) илоҳий марҳамат сифатида баҳоланган (Платон, неоплатонизм ва б.). ХИХ—ХХ асрларда Д. ва ижоднинг турли томонларини психологик ҳамда ижтимоий тадқиқ қилиш ривожланди.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил