Даилй Миррор (талаффузи: Дейли Миррор; таржимаси „Кундалик кўзгу“) — инглиз газетаси. Лондон, Манчестер ва Глазгода чиқади. 1903-йилда ташкил этилган. Сиёсий воқеаларни ёритишда Лейбористлар партияси ўнг қанотининг сиёсий-ижтимоий йўналишига яқин туради. Кўнгилочар ва реклама материалларни кўп босади. Адади 5 миллионга яқин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил