Дажбог — рус-славян мифологиясида Қуёш ва ўт-олов маъбуди, Сварог ўғли (шундан Д.нинг бошқа исми — Сварожич олинган). Рус йилномаларида жуда кўп марта (биринчи марта 980 йилда, княз Владимир Киевда маъбудларга, жумладан Д.га саждагохлар қурган пайтда) қайд этилган. Йилномага кўра Д. қад. туркийларнинг қуёш тангриси Хорсу билан айнан тенглаштирилган. Д.нинг этимологияси тўғрисида турли хил талқинлар мавжуд. Баъзи фикрларга кўра у готларнинг "даг" ("кун"), славянларнинг "дожд" ва "дажб" (яъни иссиқлик ва неъматлар берувчи маъбуд) сўзларидан олинган.

Ф. Дадамуҳамедов ясаган "Бозбанд" тўплами (1993).

"Игор полки жангномаси"да рус халқи "Д.нинг набираси" деб номланган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил