Дакота (ўзларини шундай атайдилар), дакотасиу — АҚСҲ ва Канададаги сиу гуруҳига мансуб индейс халқи (Жанубий ва Шимолий Д., Миннесота ва Небраска штатларидаги резервацияларда яшайди. АҚШда — 10 минг киши, Канадада — 3 минг киши. Диндорлари — асосан, христианлар (протестантлар ва католиклар), анъанавий диний эътиқодлар ҳам мавжуд. Хокасиу тил оиласига мансуб дакота тилида сўзлашади. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, дакота тили туркий тилларга қардош бўлган. Масалан, туркий тиллардаги "ичув", "ичмоқ" — иcу, ютув, "ютмоқ"Дакота қабиласининг тотем белгиси — аждарҳо.

— Юта, "эш" (бирор ишда эш, шерик бўлмоқ) — ичи, "мен" — "ми", "икки"— ик ва б. Д. қабиласининг тотем белгиси — аждарҳо сурати ҳозирги Қозон ш.нинг герби билан айнан бир хил бўлиб, ундан ташқари у Волга булғорлари зарб этган тангаларда акс этган. Шунингдек, у рамз сифатида қад. туркий халқлар, жумладан, Ўрта Осиёдаги туркий халқлар орасида ҳам маълум бўлган. Д.ларнинг ҳунларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида Л.Н. Гумилёв ҳам фикр билдирган (яна қаранг Индейслар).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Каримуллин А. Г., Прототюрки и индейси Америки. По следам одной гипотези, М., 1995.