Дактилография (юн. дактило... ва ...графия) — бармоклар ёрдамида ифодаланадиган ёзув. Саводи бўлган кишининг кар ёки кар-кўрлар билан дактилология, Брайл шрифти, имо-ишопа тили каби усуллардан ташқари ёрдамчи муомала қилиш воситаси. Кар, кар-кўр билан мулоқот қилишда сўзлар оддий ҳарфлар билан қўл кафтига бармоклар ёрдамида ёзилади. Агар кар, кар-кўр кишининг оғзаки нутқи ривожланмаган бўлса, у ҳам ўз фикрини суҳбатдошининг қўл кафти ёки бошқа текис сатҳ (стол усти, китоб мукрваси, тахта ва б.)га бармоқлари билан ёзиб ифода этади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил