Dalay Lama XIV

Гяцо Тензин (1935-йил, 7-июн, Таксер қишлоғи, Тибет) — Далай Лама ХИВ. Деҳқон оиласида туғилган. 1940-йил 22-февралда уни Далай Лама тахтига кўтариш маросими бўлган. сўнг ўқиш йиллари бошланган. Мантиқ, тибет санъати ва маданияти, санскрит, тиббиёт, будда фалсафаси, шунингдек, шеърият, мусиқа, драма санъати, мунажжимлик, нотиқлик илмини ўрганган. 24 ёшида илоҳиёт доктори даражасини олган. 1956-йил Тибет Миллий Ассамблеясининг фавқулодда сессияси диний ва дунёвий ҳокимиятни тўлалигича эгаллашни сўраб Г.га мурожаат қилди. Хитой армияси бўлинмалари билан Лхаса (Тибет)даги маҳаллий аҳоли ўртасида қуролли тўқнашув бўлганда (1959) Г. қон тўкилишининг олдини олиш учун юртидан чиқиб кетишга мажбур бўлди. 1960-йилдан буён Ҳиндистонда, Дҳармсала ш.да яшайди. У қувғиндаги "Тибет ҳукумати"нинг бошлиғи ҳисобланади. Г. ўнлаб китоблар ёзган. У ўз асарларида, чет элларга сафарлари чоғида буддизмни, тибет маданиятини, зўрлик ишлатмаслик, атроф-муҳитни ифлослантирмаслик гояларини тарғиб қилади. Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида кўрсатган фаолияти учун Нобел мукофотига сазовор бўлган (1989)[1].
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |