Далайлама [мўғулча далай — сўнгсиз (донолик) ва лама] — Тибетдаги ламаизм руҳонийлари бошлиғининг унвони. 1391-йилда жорий этилган. Биринчи Д.-л., ривоятга кўра, 1351-йилда туғилган. Ламаизмда Далайлама-л. тирик худо сифатида диндорлар орасида катта эътиборга эга. У ўлганда олий ламалардан тузилган махсус комиссия янги туғилган тибетлик чақалокдар орасидан Д.-л.нинг илоҳий моҳияти мужассам бўлган гўдакни қидириб топади. У монастирга жойланиб, махсус тарбияланади. ҳозирги— 14-Далайлама Ламаизмда Тен-зин Гяцо.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил