Далер Хонзода (асл исми: Хонов Далер Ҳусниддинович,1-Апрел, 1989 туғилган), — истедодли о'збек қўшиқчиси ўзбек, форс, рус, инглиз ва қорақалпоқ тилларида қўшиқлар куйлайди.

Далер Хонзода

Маълумот
ТахаллусиДалер Хонзода
Таваллуд топган санаси ва жойи1989-йил 1-апрел (1989-04-01) (37 ёш)
Турсунзода (шаҳар), Тожикистон
Касбиқўшиқчи
Фаолият йиллари2010 — Ҳозирги вақтгача
Веб-саҳифасидалерхонзода.уз

Ҳаёти ва ижод фаолияти

Далер 1989-йил 1-апрел куни ўзбек оиласида таваллуд топган. 1993-йил Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятига кўчиб келган. 1996-йил Самарқанд шаҳар Абу Али Ибн Сино номидаги №1 ўрта мактабга борган. 2004-йилдан Далер мусиқа санъатини ўргана бошлаган. 2005-йил Самарқанд Давлат Университети қошидаги Академик Лицейга ўқишга қабул қилинган.

Далер 2006-йил гитара ва фортапианони ўзи чалишни ўргана бошлаган. Ёш қўшиқчи 2009-йил ўз шахший студиясини очди ва ўзи қўшиқ ёза бошлаган. 2011-йил 5-август куни Далер „Пан Терра“ студияси билан шартнома имзолаган ва „Саҳро“ гуруҳининг солистига айланган[1]. Шу йили „М&ТВА-2011“ лойиҳасининг „Йил кашфиёти“ номанациясини қўлга киритган[2]. 2012-йил „Биз бир жамоа, биз бир оила“ акциясида иштирок этди ва ўзининг концерт чиқишлари билан бутун республикада гастрол сафарда бўлган[3]. 2012-йил „М&ТВА-2012“ лойиҳасининг „Видео клип сёмкаси учун гранд“ни қўлга киритган[4].

2013-йил „Зўр Зўр Стар“ лойиҳасида Далер Хонзода жюри аъзоси бўлиб иштирок этди[5][6]. Шу йили „Пан Терра“ студияси билан контракт шартномалари тугалланди ва „Саҳро“ гуруҳини тарк этиб ёлғиз ижод қилишни бошлади. 2014-йил Далер Хонзода Қорақалпог'истон республикасига концерт беришни режалаштирмоқда.

Мукофотлар

  • „М&ТВА-2011“ „Йил кашфиёти“ (2011)
  • „М&ТВА-2012“ „Видео клип сёмкаси учун гранд қўлга киритди“ (2012)

Қўшиқлари

  • „Без меня“
  • „Одинок“
  • „Саҳроингман“
  • „Тиме ис гоне“
  • „Саломалейкум“
  • „Cразй фор ёу“
  • „Бегу“
  • „Сенсиз“
  • „Сказка“
  • „Ангел“
  • „Айёр ёрим“
  • „Эслеме“ (Қорақалпоқ тилида)
  • „Эслама“
  • „Ҳелп ме“
  • „Мария“
  • „Я с тобой“
  • „Ёд кардам“
  • „Любов восточная“
  • „Вспоминай“
  • „Дардларим айтай“
  • „Туро мехом дидан“ (Форс тилида)

Манбалар

  1. ↑ Саҳро гуруҳи Ҳақида
  2. ↑ „М&ТВА-2011“ „Йил кашфиёти“ номинация ғолиби бўлди, 2014-08-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-07-21
  3. ↑ „Биз бир жамоа, биз бир оила“ акциясида иштироки, 2014-08-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-07-21
  4. ↑ „М&ТВА-2012“ „Видео клип сёмкаси учун гранд қўлга киритди“
  5. ↑ Далер Хонзода „Зўр Зўр Стар“ жюри аъзоси
  6. ↑ „Саҳро“ гуруҳи: Зўр-Зўр СТАР да ижро, иштирокчи ва янгича талқин ҳақида, 2014-08-31да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-07-21

Ҳаволалар