Далиа Итзик (1952-йил 20-октябр, Қуддус) – Исроил давлати собиқ сиёсатчиси ва жамоат арбоби, 2006-2009-йилларда Кнессет раиси бўлиб фаолият олиб борган[1].

Далиа Итзик

Итзик (2014-йил)
Исроил Меҳнат партияси
Мансаб даври
1992 – 1999-йиллар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги
Мансаб даври
1999 – 2001-йиллар
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1952-йил 20-октябр (1952-10-20) (74 ёш)
Исроил,Қуддус
Сиёсий партияси Исроил Меҳнат партияси

Ҳаёти

Далиа Итзик 1952-йил 20-октябрда Қуддусда ироқлик муҳожир Гершон ва Марсела Баласлар оиласида туғилган. Унинг ота-онаси Исроилга кўчиб келган ироқлик яҳудийлар бўлган. Унинг оиласи камбағал, отаси эса ичкиликга ружув қўйган эди. У диний лицейда ўқиган ва кейинчалик ўзини диндор деб эълон қилиб, Исроил Мудофаа Кучларига чақирилишдан қочган. Далиа Итзик Қуддусдаги иброний университетини тамомлаган. У адабиёт ҳамда тарихга қизиққан. Бундан ташқари, у Герзлиядаги фанлараро марказда ҳуқуқшунослик бўйича бакалавр даражасини олган.

Меҳнат фаолияти

Итзик ўқитувчи бўлиб ишлаган, ушбу фаолияти давомида Қуддусдаги ўқитувчилар касаба уюшмаси раиси лавозимини ҳам эгаллаган. Қолаверса, у радиоэшиттириш департаменти директорлар кенгаши аъзоси эди. Шу билан бирга, Далиа Аводаҳ партиясига қўшилган ва Қуддус шаҳарчасига масъул этиб сайланган.

Далиа Итзик Исроил электр корпорацияси ходими Денни билан турмуш қурган. Уларнинг Ран, Ури ва Ади исмли учта фарзандлик бўлишган. Ҳозир улар Қуддуснинг Рамат Шарет маҳалласида яшайдилар[2].

Парламентдаги фаолияти

1992-йилги сайловлардан сўнг, Далиа Итзик парламентнинг таълим ва маданият бўйича комиссия раиси лавозимини эгаллаган. ХИВ Кнессетда парламентнинг Фан ва технологиялар бўйича қўмитаси раиси бўлган. 1999-йилда Далиа Итзик Эҳуд Барак ҳукуматида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири сифатида фаолият кўрсатган. 2001-йилги сайловлардан сўнг, Итзик Ариэл Шароннинг биринчи ҳукуматида Савдо ва саноат вазири бўлган. 2003-йилда кейинги сайловлардан сўнг, лейбористлар коалициясига кирмаган, лекин ХВИ Кнессетдаги мухолифат ишини мувофиқлаштирувчи партия фраксияси раиси этиб тайинланган. 2005-йилда Аводаҳ коалициясига қўшилган ва Итзик Алоқа вазири лавозимини эгаллаган. 2005-йил 28-ноябрда Меҳнат партиясидан истеъфога чиққанини эълон қилган ва Шимон Перес ва Хаим Рамондан кейин, Кадимага қўшилган.

Кнессет раиси

Итзик 1992-йилда ХИИИ Кнессетга сайланишидан олдин Қуддус мерининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Далиа Итзик 2006-йилги сайловларда Кадима рўйхатида 14-ўринни эгаллаган. Сайловда ғалаба қозонганидан сўнг, Кнессетнинг биринчи йиғилишида Итзик Кнессет раиси этиб сайланган. Далиа Итзик бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл сифатида тарих зарварақларига мухрланди. Ҳукуматнинг юридик маслаҳатчиси Мени Мазоуз мамлакат президенти Моше Кацав ўз вазифаларини бажара олмаслигини эълон қилганидан сўнг (полиция томонидан жинсий жанжал бўйича тергов олиб борилганлиги сабабли), у қонунга мувофиқ Исроилнинг муваққат президенти ҳисобланган. 2007-йил 1-июлда Моше Кацавнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги ариза кучга кирган ва Далиа Итзик Шимон Переснинг расмий қасамёд қилган кундан бошлаб, 15-июлгача Исроил президенти вазифасини бажарувчи шахс бўлган. Партия рўйхатида учинчи ўринни қўлга киритгач, Итзик 2009-йилги сайловларда ўз ўрнини сақлаб қолган ва кейинчалик, партия раиси бўлган.

Итзик 2014-йилги Исроилдаги президентлик сайловларида қатнашиб, 28 та сайловчиларнинг овоз билан учинчи ўринни эгаллаган.

1988-йилдаги автоҳалокат

1988-йил 26-октябрда Далиа Итзикнинг машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Автоҳалокатда Ликуд Кнессет аъзоси Майкл Райзернинг машинаси билан тўқнашган. Натижада, Рисер вафот этган, Итзик эса оғир жароҳат олган. Далиа Итзик ўша мудхиш воқеадан сўнг машина ҳайдай олмайди[3].

Манбалар

  1. ↑ Далиа Итзик беcомес аcтинг пресидент Тҳе Жерусалем Пост, 25 Жануарй 2007
  2. ↑ Наама Лански.. „Тҳе Қуалитй оф Далиа“ (2007-йил 13-сентябр). 2015-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-январ.
  3. ↑ „חדשות НРГ — כוח איציק“. 2005-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-июн.