Далиллар — қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олинган маълумотлар иш бўйича Далиллар бўлиб, улар асосида ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа холатлар бор ёки йўқлиги аниқланади. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари б — н аниқланади. Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қуйилмайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси