Далмация — Хорватиядаги тарихий вилоят, қад аҳолиси — далматлар (номи шундан) ва б. ВИ—ВИИ асрларда славянлар келиб ўрнашган. ИХ асрда Хорват давлати, ХИИ аср бошларида Венгрия таркибига кирган. ХИИ—ХВ асрлар бошида ўрта аср шаҳар коммуналари (Задар, Сплит, Дубровник, Котор ва б.) гуллаб яшнаган. 1420—1797-йилларда Д. (Дубровникдан бошқа) Венеция қўл остида бўлган (ХВИ асрда Д.нинг ички вилоятлари Туркия тасарруфига ўтган), 1797—1918-йилларда Австрия таркибида (1805—13-йилларда Франсия қўл остида, 1809—13-йилларда Иллирия провинсиялари таркибида). 1918-йилдан Д. (Задар ва Италия томонидан эгалланган баъзи ороллардан ташқари) Серблар, Хорватлар ва Словенлар кироллиги (1929-йилдан Югославия) таркибида. 1941-йил фашист босқинчилари томонидан ташкил қилинган қўғирчоқ "Мустақил Хорватия давлати" таркибига киритилган. 1945-йилдан Д. Черногория (жан. қисми) ва Хорватия таркибида.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил