Далварзинтепа — сўнгги жез даврига мансуб қишлоқ ҳаробаси (мил. ав. 10—ВИИИ асрлар). Чуст маданиятинит энг йирик ёдгорлиги. Андижон вилоятининг Ойим қишлоғи яқинидан топилган. Далварзинтепанинг 6000 м2га яқин қисми очилган (1966). 2,5 м дан 3,5 м гача маданий қатлам 3 қурилиш қаватига бўлинади. Ҳар бир қаватидан уй-жой қолдиклари, жез қуйиш устахоналари, ғалла ўралари, меҳнат қуроллари топилган. Бироқ уйлар кам очилган ваетарли ўрганилмаган. Маданий қатламда ташландиқ уй-жойлар ўрнида ён томони билан ғужанак ҳолда ётган бир қанча мурдалар, кўп миқдорда алоҳида суяклар топилди. Булар Д.да яшаган кишилар антропологик жиҳатдан европеоид ирққа мансуб бўлганлигини кўрсатади. Аҳолининг асосий машғулоти деҳқончилик ва чорвачилик бўлган. Донни қайта ишлаш учун ёрғучоқдан фойдаланилган. Топилган ҳайвон суяклари аҳоли уй ҳайвонларининг барча турини парвариш қилганлигини кўрсатади. Д.да жез қуйиш иши анча ривожланган. Жездан қилинган ўроқ, искана, бигиз, игна, найза, ўқнинг уч қисми ва зеб-зийнат буюмлари учрайди. Д.дан топилган темир пичоқ ва темир парчалар қад. Фарғона аҳолиси металл билан анча эрта таниш бўлганлигини кўрсатади. Топилмалар орасида тўқимачиликнинг анча тараққий этганлигидан дарак берувчи материаллар (жез игна, бигиз, урчуқ ва б.) бор.

1972 йили Дарварзин шаҳарчасида олиб борилган археологик қазилма ишлари мобайнида эрамизнинг И асрига тегишли далварзин туманининг тарихдаги энг йирик — 36 кг.га яқин олтин буюмлар қазилмаси топилган. Далварзин хазинаси ўзининг илмий аҳамиятига кўра машҳур ҳозир Британия музейида сақланаётган амударё хазинасидан қолишмайди. кушонийларнинг қимматбаҳо буюмлари бутун Марказий Осиё чегарасида илк бор топилганлиги билан бирга, археологик қатламига кўра жуда нафис ҳамдир.

Қазилма вақтида, шуннигдек, фил суягидан ясалган кўплаб буюмлар ҳам топилган, хусусан, энг қадимий шахмат доначалари (эрамизнинг И-ИИ асрларига тегишли), ишлов берилган тошдан ясалган буюмлар, мис тангалар, қимматбаҳо тошлардан терилган мунчоқ, ҳамда юнон-бақтрия даврига тегишли ингичка шиша.

Топилмалар ичида мусиқачилар ҳайкалчалари катта қизиқиш уйғотади, зеро шу даврларда яшаб ўтган одамларнинг мусиқага бўлган қизиқишининг намунасидир. У вақтларнинг мусиқий асбоблари орасида калта удни учратиш мумкин. Мусиқачиларнинг (ўтириш) ҳолатидан эллиник Юнонистон ан’аналари сезилиб туради. Мусиқачининг қизғиш-жигар ранг асбоби бақтрия арфасини, Ўрта Шарқда жуда ҳурматга сазовор бўлган “осмон мусиқасини” ёдга солади.