Дамат Ҳасан Пошо - (туркча: Моралı Дамат Ҳасан Паşа ? - 1713, май) - Усмонлилар давлати арбоби, Усмонлилар империясининг буюк вазири (1703-йил,16-ноябр - 1704-йил, 28-сентябр).

Таржимайи ҳоли

Келиб чиқишига ко`ра - юнон[1][2]. Пелопоннеснинг Триполис шаҳрида туғилган (Мореа эялет). Девширме тизими остида у исломни қабул қилган. Эндерун мактабида таҳсил олади.

1684-йилда у қурол устаси лавозимини эгаллади. 1687-йилнинг ноябр ойида Морали Ҳасан Пошо Миср эялетига губернатор этиб юборилади. У ерда вазир этиб тайинланган. 1690-йилда у лавозимидан озод қилинади. 1690-йилдан кейин Бурса ва Измит шаҳарларининг мутасаррифлик лавозимларида ишлаган. 1696-йилда Сурияда Алеппо губернатори, 1697-йилда эса Кония губернатори этиб тайинланган. Кейин у янги топшириқларга бормаган, лекин катта вазир Ҳусайн Пошо Копрüлü бошчилигидаги Усмонли қўшинининг Венгрия экспедициясида қатнашган. 1698-йилда юришдан қайтгач, у эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб иккинчи вазир мансабига сазовор бўлади.

1691-йилда Морали Ҳасан Пошо Усмонли маликаси Хадича Султонга (1658/1662 - 1743) уйланади. У Султон Меҳмед ИВ нинг тўнғич қизи ва бўлажак Султон Аҳмад ИИИ нинг синглиси эди. Уларнинг икки ўғли ва бир қизи бор эди. Морали Ҳасан Пошо маликага уйланганидан кейин “Дамат” (султоннинг куёви) лақабини олган.

1703-йил, 17-ноябрда вазир Аҳмад пошо исте’фога чиққанидан сўнг Султон Аҳмад ИИИ Морали Дамат Ҳасан Пошони янги бош вазири этиб тайинлади. У Аҳмаднинг ҳокимиятини даҳлсизлигини та'минлаш учун жуда ко`п ҳаракат қилади, исёнчиларнинг раҳбарларини йўқотади. У кўрган анча қаттиқ ма'мурий чораларга қарамай, Истанбулдаги давлат ҳокимияти ва жамоат фаоллигига 1704-йилдагина эришилди.

1704-йил, 28-сентабрда Морали Дамат Ҳасан Пошо бош вазир лавозимидан озод қилиниб рафиқаси Ҳадича Султон билан бирга Измитга сургун қилинади. Лекин тез орада кечирилди ва хотини билан Истанбулга қайтиб келди. 1707-йилнинг августида у иккинчи марта Миср Эялетининг губернатори этиб тайинланди. 1708-йилнинг кузида Морали Дамат Ҳасан Пошо Триполи губернатори лавозимини эгаллади. 1712-йилда эса Анадолу ва Ракка губернатори бо`лади.

Морали Дамат Ҳасан Пошо 1713-йилнинг май ойида Раққа(Ракка)да бошланган вабо туфайли вафот этади.

Эслатмалар

  1. ↑ Cатҳарине Тҳеимер Непомняшчй; Ниcоле Свободнй; Лудмилла А. Тригос. Ундер тҳе скй оф мй Африcа: Алехандер Пушкин анд блаcкнесс. Андоза:Нп3, 2006 — 53-бет. ИСБН 0-8101-1971-4. . — «Шортлй афтерwард а неw гранд визиэр, Ҳасан, cаме то таке тҳе плаcе оф тҳе олд оне, анд ҳе ҳелд ҳис пост дуринг тҳе период wе аре интерестед ин: фром Новембер 16, 1703, то Септембер 28, 1704. Ҳе wас тҳе неw султан'с сон-ин-лаw… “ҳе wас а верй ҳонест анд cомпаративелй ҳумане паша оф Греэк оригин анд cаннот бе суспеcтед оф селлинг тҳе султан'с пагес то а фореигнер.”».
  2. ↑ Эвг Радушев, Светлана Иванова, Румен Ковачев - Народна библиотека "Св. св. Кирил и Методиĭ. Ориэнталски отдел, Интернатионал Cентре фор Миноритй Студиэс анд Интерcултурал Релатионс, Ресеарч Cентре фор Исламиc Ҳисторй, Арт, анд Cултуре. Инвенторй оф Оттоман Туркиш доcуменц абоут Wақф пресервед ин тҳе Ориэнтал Департмент ат тҳе Ст. Ст. Cйрил анд Метҳодиус Натионал Либрарй. Народна библиотека "Св. св. Кирил и Методиĭ, 2003 — 224-бет. ИСБН 954-523-072-Х. . — «Ҳасан Паса (Дамад-и- Падисаҳи), Греэк cонверт фром Мореа. Ҳе беган ҳис cареэр ас империал армоурер анд росе то тҳе пост оф Гранд Везир (1703). Ҳе марриэд тҳе даугҳтер оф Султан Меҳмед ИВ, Ҳатиcе Султан, фелл инто дисграcе анд wас эхилед wитҳ ҳис wифе то измит.».

Манбалар

  • Данишменд, Исмаил Ҳами, (1971) Османлı Девлет Эркâни, Истанбул: Тüркие Яйıневи,
  • Буз, Айхан (2009) Османлı Садразамлари", Истанбул: Неден Китап, ИСБН 978-975-254-278-5
  • Яйıн Курулу Ҳасан Паша (Дамат) (1999) Яşамлари ва Япıтларıйла Османлıлар Ансиклопедиси C.1 с.543 ИСБН 975-08-0072-9
  • Меҳмед Сüрейя (ҳаз. Нури Акбаяр) (1996), Сиcилл-и Османи, Истанбул:Тариҳ Вакфı Юрт Яйıнларı ИСБН 975-333-0383 °CИ с.146 [1]