Daman va Diu
Даман ва Диу (гужаротча: દમણ અને દીવ, португалча: Дамãо э Диу, инглизча: Даман анд Диу) — Ҳиндистоннинг ғарбий қисмидаги иттифоқдош ҳудуд. Камбей қўлтиғига кираверишда, унинг ҳар икки соҳилида жойлашган. Даман Гужарот штати билан чегарадош. Диу Катхиявар ярим оролининг жанубида жойлашган орол бўлиб, кўприклар орқали материк билан боғланган. Майдони 112 Км², аҳолиси 158 минг киши (2001). Маъмурий маркази — Даман.
| Иттифоқдош ҳудуд | |
|---|---|
| Маъмурий маркази | Даман |
| Расмий тиллар | Гужарот тили, Маратҳий, инглиз |
| Аҳоли (2011) | 242 911 |
| Зичлиги | 2168,85 киши./км² |
| Майдони | 112 км² (6-ўрин) |
| Код ИСО 3166-2 | ИН-ДД |
| Расмий сайти | ҳттп://www.днҳ.ниc.ин/ |
| Харитада | |
|
| |
| 20°25′37″Н 72°52′17″Э / 20.42694°Н 72.87139°Э | |

Тарихи
1509, 1521 ва 1531 йилларда португаллар гужаротлар қалъаси бўлмиш Диуни босиб олишга ҳаракат қилишган. 1535 йилда Гужарот ҳокими Баҳодир қалъани португалларга топширди, чунки бунинг эвазига португаллар Гужаротни бобурийлардан озод қилишга ёрдам беришга ваъда қилдилар. Бироқ бу ёрдам амалга ошмаганлиги учун Баҳодир яна Диуни қайтариб олишга ҳаракат қилган, акшо португаллар томонидан ўлдирилган. 1558—59 йилларда португаллар Диу қаршисида Камбей қўлтиғи соҳилида жойлашган Даманни босиб олдилар. Миллий озодлик ҳаракатлари туфайли бу ҳудуд 1961 йилда португаллардан озод қилинди ва марказий ҳукумат томонидан идора қилинадиган бўлди, унга Гоа, Даман, Диу иттифоқдош ҳудуд мақоми берилди. 1987 йилда Гоа алоҳида штат мақомига эга бўлди ва ўша вақтдан Даман ва Диу ҳам алоҳида маъмурий бирлик.
Иқтисодиёти
Иқтисодида қишлоқ хўжалиги етакчи ўрин тутади. Умумий суғориладиган экин майдони 51,7 минг га (24,4 минг га — Даманда, 27,3 минг га — Диуда). Қишлоқ хўжалиги асосини боғдорчилик (манго, банан, кокос ёнғоғи ва бошқалар) ташкил этади. Маккажўхори, нўхат, буғдой, шакарқамиш, дуккакли ўсимликлар етиштирилади. Ҳудудда қарийб 550 та кичик саноат корхоналари мавжуд бўлиб, улар Риганвада, Дабел, Бхимпур ва Кодайя шаҳарларида жойлашган. Аҳолининг бир қисми балиқ овлаш ва уни қайта ишлаш билан шуғулланади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |