Даманҳур — МАРдаги шаҳар. Мамлакатнинг шим.да, Нил дарёси делтасида, Искандария ш.дан 50 км жанубда жойлашган. Буҳайра муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 212,2 минг киши (1996). Муҳим темир йўл, автомобил ва сув йўллари тугуни. Савдоҳунармандчилик, озиқ-овқат ва енгил саноат марказларидан. Тўқимачилик саноати корхоналари, ёғ заводлари, пахта тозалаш, гугурт, гилам тўқиш фабрикалари, театр бор.

Даманҳур

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил