Даманлар, жиряклар (Нугаcоидеа) — йўлдошли сут эмизувчилар туркуми. Танасининг уз. 30—60 см вазни 1,5—4,5 кг . Ташқи кўриниши кемирувчиларга ўхшасада, филогенетик жиҳатдан ҳартумлиларга яқинроқ. Устки лаби айри, олдинги оёқлари 4, кейинги оёклари 3 бармоқли бўлиб, туёқсимон тирноқлар билан қопланган. Олдинги курак тишларининг орқа томонида эмали бўлмайди ва доим ўсиб туради. Ҳоз. Д. битта оилага мансуб бўлган 2—3 уруғ (7—12 тур)дан иборат. Африкада ва Осиёда (Арабистон ярим оролидан Суриягача) тарқалган. Ўрмонларда якка-якка ва тоғларда 4,5 минг м гача баландликда колония бўлиб яшайди. Ерда ёки дарахтда ҳаёт кечирадиган серҳаракат, асосан, ўтхўр ҳайвонлар. Йилда бир марта 1—3 тадан болалайди. Гўшти учун овланади.

Даманлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил