Дамашқ қамали 1400-йилда Темурийлар империяси ва Миср Мамлуклари ўртасида келиб чиққан бўлиб, ушбу 2 давлатнинг ўзаро уруши давридаги ҳал қилувчи аҳамиятга эга қамал ҳисобланади. Турли хил манбаларда кўра ушбу қамал ҳақида ҳар хил ривоятлар мавжуд. Улардан энг машхурига кўра, қамалдан сўнг Мамлуклар султони Ан-Наср Фараж узур сўраш мақсадида имомларни Амир Темур ҳузурига юборади. Бироқ, Темур уларни (таҳминан 30 мингдан ортиқ аҳолини) масжид ичида ёқиб юборади.

Дамашқ қамали ёки Мамлук-Темур уруши

Саналар 1400-йил
Уруш ери Дамашқ, Сурия, [Яқин Шарқ]]
Сабаб Муносабатларнинг кескинлашуви, ҳудудий низо
Натижа Мамлук султонлигининг Амир Темур давлатининг вассалига айланиши
Рақиблар
Мамлук султонлиги Амир Темур давлати
Йўқотишлар
аниқ эмас аниқ эмас

Темурийлар империяси ва Мамлуклар давлати ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1385-йилда ўрнатилган бўлиб, ушбу вақт давомида Мамлуклар давлати султонлари Амир Темур билан ўзаро муносабатларда ўзларининг душманлик аломатларини яққол намойиш қилди ҳамда Амир Темурга қарши курашиш учун Усмонлилар империяси ва Сивас қироллиги билан ҳарбий иттифоқ тузишга ҳаракат қилди. Бунинг натижасида Мамлуклар давлати ва Темурийлар империяси ўртасида уруш юзага келди. Уруш натижасига кўра Мамлуклар давлати Мустамлакачи давлатдан вассал давлатга айланди.

Бошланиш сабаблари

Темур Чингизхондан кейинги Марказий Осиё даги ҳукмдорлардан бири эди. Узоқ ва тинимсиз курашлар орқали у Мўғуллар империясини қайта тиклашга интилди.[1]

Сурия шаҳарларига ҳужум қилишдан аввал Темур Дамашққа элчи юборган ва у шаҳарнинг Мамлук ноиби Судун томонидан қатл этилган.[2] 1400-йилда Мисрнинг мамлук султони Носир-ад-Дин Фараж билан уруш бошлаб, Мамлукларнинг Суриядаги ҳудудларига бостириб киради. Темур қўшинлари 1400-йил ноябрида Ҳалабни эгаллади[2] У шаҳар ташқарисида 20 000 бош суягидан иборат минора қуришни буюриб, кўплаб аҳолини қирғин қилди.[3] Ҳалабни эгаллагандан сўнг, Темур ўз юришини давом эттирди ва у ерда Хамани, яқин атрофдаги Ҳомс ва Баалбек[4] билан бирга Дамашқни қамал қилди.


Қамал

Мамлук султони Носир-ад-Дин Фараж бошчилигидаги қўшин Дамашқ ташқарисида Темур томонидан мағлубиятга учратилди ва Темурнинг раҳм-шафқатига кўра шаҳарни тарк этди.[5] Қўшини мағлубиятга учрагач, Мамлук султони Қоҳирадан Ибн Халдун билан музокаралар олиб бориш учун бир вакил юборди, бироқ улар олиб чиқиб кетилгач, шаҳарни талон-торож қилди.

Мустақил гувоҳлар томонидан тасдиқланган, айниқса аянчли воқеалардан бири машҳур Умавийлар масжиди ва бошқа кўплаб биноларнинг ёқиб юборилиши эди. Таниқли имомлар ва диний руҳонийлар Темур ҳузурига бориб, Аллоҳ номидан шафқат сўрадилар. Темур уларни аёллари ва болалари билан масжидларда бошпана топишларига ишонтирди. Шундай қилиб, улар 30 000 дан ортиқ кишини ташкил қилганда; эшикларни қулфлаб, тириклайин ёқиб юборди.[6]

Натижа

Дамашқ қўлга киритилгандан сўнг, Темур империяси энди минтақада пайдо бўлган яна бир куч — Усмонли империяси билан чегарадош эди. Темур кейинчалик Анқара жанги Усмонли султони Боязидни мағлуб этиш учун кетади[7].

Манбалар

  1. ↑ Мичал Биран, "Тҳе Чагҳадаидс анд Ислам: Тҳе Cонверсион оф Тармаширин Кҳан (1331-34), " Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй, Вол. 122, Но. 4 (Оcт.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Баттле оф Алеппо“. Британниcа.
  3. ↑ Баттле оф Алеппо@Эверйтҳинг2.cом.
  4. ↑ ле Странге, 1890, п.ххиии.
  5. ↑ Маргарет Месерве, Эмпирес оф Ислам ин Ренаиссанcе Ҳисториcал Тҳоугҳт, (Ҳарвард Университй Пресс, 2008), 207.
  6. ↑ Бент, Жосепҳине ван ден (2016-05-03). ""Ноне оф тҳе Кингс он Эартҳ ис Тҳеир Эқуал ин ʿаṣабийя": Тҳе Монголс ин Ибн Кҳалдūн'с Wоркс". Ал-Масāқ 28 (2): 171–186. дои:10.1080/09503110.2016.1198535. ИССН 0950-3110. 
  7. ↑ Туcкер 2010.