Дамат Рустам пошо (туркча: Дамат Рüстем Паşа; Усмонли хонадонига куёв бўлганлар “Дамат” дейилган) 1500—1561) — Усмонлилар империясининг 35- ва 37-Бош вазири, ҳукмдор Сулаймон И нинг куёви.

Дамат Рустам пошо
Дамат Рüстем Паşа
Усмонлилар империяси Буюк вазири
Мансаб даври
1544-йил – 1553-йилгача
Монарх Сулаймон И
Ўтмишдоши Ҳадим Сулаймон пошо
Вориси Қора Аҳмад пошо
Мансаб даври
1555-йил – 1561-йилгача
Монарх Сулаймон И
Ўтмишдоши Қора Аҳмад пошо
Вориси Семиз Али пошо
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 20-май 1500-йил
Сараево
Вафоти 10-июл 1561-йил(1561-07-10)
(61 ёшда)
Истанбул, Усмонлилар империяси
Болалари Қосим, Ҳолид, Ойша Ҳумошоҳ Султон

Ҳаёти

Дамат Рустам пошо Сараеводаги Опуковичлар оиласидан эканлиги айтилади[1][2][3]. Аммо баъзи тарихчилар уни[4][5][6] Скрадиналик хорват дейдилар[7], шунингдек, албан эканлиги ҳам айтилади[8][9]. 1557 ва 1561-йилги ҳужжатларда уни отасининг исми Абдурраҳмон дейилган. Икки нафар укаси ва синглиси бор[10]. Укаси Синон билан бирга Истанбулга келиб, Эндерунда таҳсил олади. 1526-йил и Моҳачи жангида силоҳдор (подшоҳ қуролбардори) сифатида қатнашади. Бироздан сўнг мирохурликка тайинланади. 1533-йили Текка санжоқбейи, кейинроқ Диёрбакирда ва Анатолияда бекларбеги бўлади. 1539-йили Султон Сулаймон И Қонунийнинг қизи Меҳримоҳ Султонга уйланади. 1541-йили девон вазири бўлади ва 1544-йилда Бош вазир (Вазири Аъзам) этиб тайинланади[9]. 1553-йилда Шаҳзода Мустафо қатл қилдирилади. Яничарлар бунда Рустам пошони айблайдилар ва натижада у лавозимидан бўшатилади. Унинг ўрнига Қора Аҳмад пошони тайинлайди.[11] 1555-йилда Ҳуррам Султон ёрдами билан Дамат Рустам пошо қайтиб келади ва Қора Аҳмадни порахўрликда айблаб, Сулаймон И томонидан қатл қилдирилишига эришади.[12]. Шундай қилиб Рустам вазири аъзамликка қайтади. 1561-йилда вафот этади. Хожа Синон томонидан барпо қилинган Шаҳзода масжидига дафн қилинган.

Кинода

Манбалар

  1. ↑ Чристине Wоодҳеад: Рüстем Паша. Ин: Энциклопедия ислама.
  2. ↑ Ş. Алтундаğ, Ş. Туран İслâм Ансиклопедиси
  3. ↑ Топалоğлу, Айдıн. Яşамларı ве Япıтларıйла Османлıлар Ансиклопедиси. Рüстем Паşа
  4. ↑ Лйбер, Алберт Ҳоwе. Тҳе говернмент оф тҳе Оттоман эмпире ин тҳе тиме оф Сулеиман тҳе Магнифиcент. Cамбридге, Массачусетц: Ҳарвард Университй Пресс, 1913. ОCЛC 1562148. 
  5. ↑ Жосепҳ вон Ҳаммер-Пургсталл. Гесчичте дес Османисчен Реичес 10 волс
  6. ↑ Ибрâҳîм Пеçэвî. Маṭбаʿа-ʾи ʿĀмире
  7. ↑ Жоҳн Ван Антwерп Фине. Wҳен Этҳниcитй Дид Нот Маттер ин тҳе Балканс. А Студй оф Идентитй ин Пре-Натионалист Cроатиа, Далматиа, анд Славониа ин тҳе Медиэвал анд Эарлй-Модерн Периодс. исбн=0-472-11414-Х
  8. ↑ [1]
  9. ↑ 9,0 9,1 Эрҳан Афёнcу. Тüркие Диянет Вакфı İслâм Ансиклопедиси. Рüстем Паşа. Истанбул: ТДВ Яйıнларı, 2008 — 288–290-бет. 
  10. ↑ Гüлру Неcипоğлу. Тҳе Аге оф Синан. Арчитеcтурал Cултуре ин тҳе Оттоман Эмпире. Лондон: Реактион Боокс, 2005 — 317-бет. 
  11. ↑ „ТОПКАПИ / ГАЗИ КАРА АҲМЕТ ПАСА CАМИИ“. 2013-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-апрел.
  12. ↑ „Тüрк Носталжи - Кара Аҳмет Паşаънıн Öлдüрüлмеси - Топкапı Сарайı Cинаетлери Дизиси - 2“. 2013-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-апрел. (WебCите сайтида 2013-04-30 санасида архивланган)

Яна қаранг

Паргалı Иброҳим Пошо